Жаҳон

Макрон Хитойга ташриф буюради

Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилди.

Макрон Хитойга ташриф буюради

 

Франция Президенти Эммануэль Макрон 5-7 апрель кунлари Хитойга давлат ташрифи билан келади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин маълум қилди.

 

“Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Франция Президенти Эммануэль Макрон 5-7 апрель кунлари Хитойга давлат ташрифи билан келади”, — дейилади ТИВ хабарида.

 

“France-Presse” ўтган ҳафта охиридаги хабарида Макрон Хитойга сафар чоғида ХХР раҳбарияти билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш ва Пекинни Россияга ҳарбий ёрдамидан огоҳлантириши кутилаётгани ҳақида ёзган эди.

 

Агентлик, шунингдек, Макрон коронавирус пандемияси сабабли узоқ вақт давомида юзма-юз алоқа қилмаганидан кейин муносабатларни тиклашга интилаётганини қайд этганди.

 

Макрон ва Цзиньпин охирги марта Индонезиядаги “G20” саммити доирасида учрашишган ва Франция давлат раҳбарининг Пекинга сўнгги ташрифи 2018 йилнинг январь ойида бўлиб ўтган эди.

 

Шунингдек, Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ҳам шу кунлари Хитойга ташриф билан келади, — деб маълум қилди ХХР ТИВ расмий вакили Мао Нин.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.