Жаҳон

Зеленский шу ҳафта Варшавага келиши кутилмоқда

Ташриф Польша президентининг таклифига биноан амалга оширилади.

Зеленский шу ҳафта Варшавага келиши кутилмоқда

 

Польша президентининг халқаро масалалар бўйича вакили 5 апрель, чоршанба куни Варшавага Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ташрифи кутилаётганини айтди

 

Маркин Пшидачнинг сўзларига кўра, ташриф президент Анжей Дуданинг таклифига биноан амалга оширилади.

 

"Томонлар ўртасида узоқ ва пухта музокаралар бўлиб ўтади, унда нафақат хавфсизлик масалалари, балки иқтисодий ва сиёсий кўмак бўйича ҳам кенг кўламли мавзулар бўйича суҳбат бўлади", — деди Пшидач.

 

Полша президенти девонига кўра, Дуда билан расмий музокаралардан сўнг Варшавадаги Қалъа майдонида очиқ учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

 

Илгари Зеленский Польшага фақат қисқа муддатли амалий ташрифлар билан келган. Украина президенти девони ҳали Зеленскийнинг Варшавага ташрифи ҳақида эълон қилмади.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"