Финляндия расман НАТОга аъзо бўлди
Бу ҳақда Польша бош вазири Матеуш Моравецки маълум қилди.

"Финляндия НАТОда! Табриклаймиз, энди альянсда 31 давлат бор. Кучли ҳамкорлар Польша, минтақа ва бутун дунё хавфсизлигининг кафолатидир", — деб ёзади у Twitter'да.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакат бугун НАТОга аъзо бўлиши ҳақида хабар берилганди.







