Ўзбекистон

Ўтган йили қанча россиялик Ўзбекистонда солиқ резиденти бўлган?

Бу ҳақдаги маълумотлар маълум қилинди.

Ўтган йили қанча россиялик Ўзбекистонда солиқ резиденти бўлган?

 

2022 йилда Ўзбекистонда солиқ резиденти мақомини олган россияликлар сони ўтган даврга нисбатан 32 фоизга ошди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги маълум қилди. 

 

«2022 йилда Россия Федерациясининг 1199 нафар фуқароси Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти мақомини олди. Улардан 1108 таси юридик (92 фоиз), 91 нафари жисмоний шахс (8 фоиз). 2021 йилга нисбатан (802 та юридик, 108 нафар жисмоний шахс) бу 32 фоизга (289 та) кўпдир», — дейилади хабарда.



Резидент мақоми бир йилга берилади. Уни олиш учун солиқ қўмитасига ариза топшириш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида йилига камида 183 кун ёки шу муддатга бошқа ҳар қандай давлатга қараганда кўпроқ истиқомат қилиш керак.



Статистика агентлиги хабарига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонга доимий яшаш учун 813 нафар Россия фуқароси кўчиб келган, бу республикага кўчиб келган хорижликлар умумий сонининг 35 фоизини ташкил этади.


2022 йил октябрь ойида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги январь-сентябрь ойларида мамлакатга жами 318 156 нафар россиялик келгани, шулардан 210 902 нафари эркаклар ва 107 254 нафари аёллар бўлганини маълум қилди. Россияликларнинг Ўзбекистонга энг катта оқими июль-сентябрь ойларида қайд этилган - 189 175 киши. ИИВ маълумотларига кўра, айни даврда 18 нафар россиялик Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"