Иқтисодиёт

Ўзбекистон февралда энг кўп олтин сотиб олган 3 давлатдан бири бўлди

Бу ҳақда Жаҳон Олтин Кенгаши хабар берди.

Ўзбекистон февралда энг кўп олтин сотиб олган 3 давлатдан бири бўлди

 

Жаҳон Олтин Кенгашининг хабар беришича, 2023 йилнинг февраль ойида жаҳон марказий банклари 51,7 тонна олтин сотиб олган.

 

Февраль ойида олтин сотиб олган асосий харидорлар қаторидан Ўзбекистон ҳам жой олди. Мамлакат ушбу ой давомида 8,1 тонна олтин сотиб олган. 

 

Энг йирик харидларни Хитой ва Туркия амалга оширган — мос равишда 24,9 тонна ва 22,5 тонна.

 

Шунингдек, Сингапур (6,8 тонна) ва Ҳиндистон (2,8 тонна) ҳам олтин захираларини яхшигина оширди. 

 

Энг кўп олтин сотган мамлакат эса Қозоғистон – 13,1 тонна.

 

Жаҳон марказий банкларидаги олтин захиралари кетма-кет ўн биринчи ой ўсиб бормоқда. 

 

Ўзбекистон нега олтин сотиб олди?

 

Ўзбекистоннинг олтин сотиши ёки сотиб олиши асосан нархларга боғлиқ. Марказий банк олтин нархи ошса сотади, нарх пасайса сотиб олади

 

Февраль ойида олтин нархлари январга нисбатан пастроқ бўлди. Шу сабабдан ҳам Ўзбекистон олтин сотишдан кўра уни сотиб олган. 

 

Март ойида нархлар яна кўтарила бошлади. Бу вазиятда Ўзбекистон яна олтин сотган бўлиши мумкин.

 

Айни пайтда олтин нархлари бир троя унсияси учун 2 минг доллардан ошиб, бир йиллик энг юқори кўрсаткичга етди.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

custom img

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Шавкат Мирзиёев мамлакатда яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалаларини танқидий муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистонда мигрантлар юборадиган пул миқдори 433 миллион долларга ошди

Shuningdek, hisobot davrida mamlakatdan xorijga 604 million dollar miqdorida valyuta mablag‘lari chiqarilgan.

custom img

Хитой иқтисодиёти АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтоладими?

ХВЖ Хитой АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтишини прогноз қилган эди. Лекин бугунги кунга келиб икки мамлакат иқтисодиёти ўртасидаги фарқ кенгайиб бормоқда.

custom img

Жанубий Кореянинг “Shinhan Bank”и Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Банк 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг молиявий регуляторларига ариза топшириб, келаси йилнинг ўзидаёқ фаолият бошлашни мақсад қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"