Ўзбекистон

Андижон ҳокими ишдан олингани айтилмоқда

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Дилшод Каримов тайинланган.

Андижон ҳокими ишдан олингани айтилмоқда

 

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов президент топшириғига асосан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Daryo” нашри ёзмоқда.

 

Маълум қилинишича, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов билан бирга барча вилоят раҳбарлари президент топшириғига биноан чақиртирилган, вилоят ҳокими гувоҳномаси олинган. Андижон вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи Дилшод Каримов Абдумаликович тайинланган.

 

Маълумот учун: Дилшодбек Каримов 1980 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган бўлиб, 2005 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тугатган.

 

Иш фаолиятини 2001 йилда Қўрғонтепа тумани халқ таълими бўлими ўқув услубиёт хонаси компьютер-оператори вазифасидан бошлаган. 2002—2021 йилларда Қўрғонтепа тумани «Бунёдкор» кичик корхонаси ҳисобчиси, туман иқтисодиёт бўлими 2-тоифали мутахассиси, бош мутахассиси, бўлими бошлиғи, Қўрғонтепа тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, Қўрғонтепа тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари—Қорасув шаҳар ҳокими, Иқтисодиёт вазирлиги ҳудудларни ривожлантириш дастурларни мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.

 

Шуҳрат Абдураҳмонов 2020 йил 13 январь куни бўлиб ўтган барча сиёсий партиялардан Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашига сайланган депутатларнинг биринчи сессиясида Андижон вилояти ҳокими этиб қайтадан сайланганди.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.