0

Хитойлик эркак лотереяда 365 кунлик пуллик таътилни ютиб олди

У компанияда муҳандис бўлиб ишлайди.

Хитойлик эркак лотереяда 365 кунлик пуллик таътилни ютиб олди

 

Хитойда компания муҳандиси ташкилот томонидан уюштирилган лотереяда 365 кунлик ҳақ тўланадиган таътилни ютиб олганидан сўнг бутун мамлакатнинг ҳасадига учради.

 

Тахминан бир ҳафтадан бери Хитой ижтимоий тармоқларида тарқалаётган видеода ёш йигитнинг “365 кунлик ҳақ тўланадиган таътил” деб ёзилган катта ёзувни ушлаб ўтирганини кўриш мумкин. Кўп ўтмай бу кадрлар мамлакат ахборот агентликларининг эътиборини тортди ва улар видеода кўрсатилган жой ва шу тариқа у ерда содир бўлган воқеани аниқлашга эришишди. Маълум бўлишича, бу воқеа Шенженда ўтказилган йиллик йиғилишда қайд этилган бўлиб, компания раҳбарияти ходимларининг зўриқишларини қувноқ ва жозибали лотерея совринларини таклиф қилиш орқали юмшатишни хоҳлаган.

 

Номи ошкор этилмаган компаниянинг маъмурий ходими Чен хоним журналистларга унинг иш берувчиси COVId-19 пандемияси сабабли уч йил давомида йиллик йиғилишлар ташкил қилмаганини айтди. Шунинг учун у ходимларнинг ютуқ ютиши мумкин бўлган қизиқарли лотерея ўтказиб, ходимларнинг стрессини енгиллаштиришга қарор қилди. Масалан, тадбирда бирор ходим “ ҳамкасблари учун официант бўлиб хизмат қилиши” ёки “махсус уй ичимлик” ичишига мажбурлаш, шунингдек, қўшимча дам олиш ёки яна бир неча кунлик пуллик таътилни ўз ичига олган совринлар қўйиш кўзда тутилган.

 

Ғайриоддий мукофот кўплаб хитойлик ишчиларни ҳайратда қолдирди. Баъзилар тўлиқ йиллик пуллик таътилни ютиб олишни фақат орзу қилишлари мумкинлиги, бошқалари эса бу мукофот аслида яширин тузоқ эканини даъво қилишди.

 

Тез фурсатда Хитой ижтимоий тармоқларини портлатган хабарга кунига миллионлаб муносабатлар билдирилмоқда.

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"