Жаҳон

Яманда тиқилинчда 80 киши қурбон бўлди

Расмийлар қурбонлар сони яна ошиши мумкинлигини айтмоқда.

Яманда тиқилинчда 80 киши қурбон бўлди

 

Яман пойтахти Санада тиқилинчда қолиб қурбон бўлганлар сони 80 кишига етгани айтилмоқда.

 

“Пойтахтнинг шарқий қисмида баб-ал-Яман туманидаги Маин мактабида жойлашган гуманитар ёрдам тарқатиш марказида рўй берган тиқилинчда қурбон бўлганлар сони 80 кишига етди. Улар орасида болалар ҳам борлиги таъкидланмоқда. Шунингдек 120 киши жароҳат олган”, – дейилади хабарда.  

 

Манбада таъкидланишича, жароҳат олганлар орасида 20 дан зиёд кишининг аҳволи жуда оғир, шу боис яқин орада қурбонлар сони яна ортиши мумкин.  

 

Гувоҳларнинг таъкидлашича, бу илк бор кузатилаётган фожиадир. Тадбиркорлар ҳар ҳафтада айнан шу жойда  муҳтожларга ёрдам тарқатган ва шу вақтгача бундай ҳодиса кузатилмаган.  

 

Хуситлар ташкил қилган Олий сиёсий кенгаш тарқатган хабарда таъкидланишича, кенгаш раҳбари Махди ал-Машат ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган ва  воқеани  текшириш учун махсус қўмита тузишга кўрсатма берган.  

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Нархларнинг кўтарилишига АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий зарбаларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам таъсир кўрсатди.

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Дафн маросими вақтида черковга бостириб кирган қуролланган шахслар ўт очган.

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Табиий офат оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 163 киши жароҳатланди.

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Россияда ноқонуний яшаб, қурилиш майдонида ишлаган ўзбекистонлик эркак назорат-ўтказиш пункти орқали мамлакатдан чиқиб кетишга уринганида ушланган.

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

АҚШ президенти 2020 йилги сайловлар сохталаштирилганини даъво қилиб, учинчи муддатга номзодини қўйиш ҳуқуқи борлигини айтди.

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Жароҳатланган беш нафар кончи шифохонага ётқизилган.

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Кремль Украина бўйича музокаралар дастлаб Россия, АҚШ ва Украина иштирокида ўтишини билдирди.

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

Энг кўп ўлим ҳолатлари Италия, Франция, Испания ва Германияда қайд этилган.