Ўзбекистон

Бухорода 9-синф ўқувчиси электрокар яратди

У соатига 50 километр тезликда ҳаракатлана олади.

Бухорода 9-синф ўқувчиси электрокар яратди

 

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида 9-синф ўқувчиси ретро дизайндаги электромобиль яратди. Бу ҳақда “ЎзА” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

 

Шаҳзоджон Эркинов яратган ретро дизайндаги электромобиль айни дамда соатига 50 километр тезликда ҳаракатлана олади. Зарур техник ишлар бажарилса, тезликни соатига 100 километр ва ҳатто ундан ҳам ошириш мумкин. Электрокар қуёш панели, шунингдек, электр токи воситасида ҳам қувватланади. 

 

“Бу туристик зоналарда, паркларда, дам олиш масканларида одам ташиш учун мўлжалланган”, – дейди ўқувчи.

 

Электромобилнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у фақат Шаҳзоднинг қўл бармоғи билан ёқилади ва дастурлаш тўлиқ ўзбек тилида амалга оширилган. Электромобилга ихтирочи 12 вольтли тўртта қуёш панелларини ўрнатиб, унинг қуёш энергиясида ҳаракатланишини таъминлади. 

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.