Жаҳон

“Болаларни эмлашга жамоатчилик иштиёқи пасайган”

ЮНИСЕФ ҳисоботига кўра, 3 йилда 48 млн нафар ўғил-қиз юқумли касалликларга қарши вакцина олмаган.

“Болаларни эмлашга жамоатчилик иштиёқи пасайган”

 

Тадқиқотларга кўра, вакциналар йилига ўртача 4,5 миллион кишининг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради. Агар эмлаш воситалари танқислиги муаммоси бартараф этилса, 2030 йилга бориб, бу кўрсаткич яна 30 фоизга ошиши мумкин.

 

Бироқ охирги йиллар, хусусан, пандемия даврида дунё бўйича аҳолининг вакциналарга бўлган ишончи пасайиб бораётгани хавотирли ҳолат. ЮНИCЕФ томонидан эълон қилинган сўнгги ҳисобот ушбу муаммо таҳлилига бағишланди.

 

Қайд этилишича, ижтимоий сўровда иштирок этган 55 давлатдан 52 тасида уч йил ичида болаларни эмлашга нисбатан жамоатчилик иштиёқи пасайган.

 

Ҳиндистон, Вьетнам, Хитой давлатларида иммунизациянинг аҳамиятини юқори, Япония, Жанубий Корея ва Папуа-Янги Гвинеяда эса аксинча паст баҳолашган.

 

Европа давлатлари ўртасида Португалия, Швеция ва Ирландия аҳолисининг вакциналарга ишончи баланд. Хорватия, Латвия ва Россияда эса бунинг акси кузатилган. Шунга қарамай, болажонларимиз соғлиги учун вакциналар зарур, деб ҳисобловчилар қатлами 80 фоиздан юқори бўлиб чиқди.

 

Ҳисоботда келтирилишича, 2019-2021 йиллар давомида 48 миллион нафар ўғил-қиз юқумли касалликларга қарши вакцина олмаган. 19 миллион бола эса тўлиқ босқичда эмланмаган.

 

Бу, турли эпидемиялар, масалан, 2021-2022 йилларда қизамиқ билан касалланиш кўрсаткичлари икки баравар кўпайишига сабаб бўлди. Қолаверса, экспертлар беморлар сони ортиши Африка ва Жанубий Осиёда вакциналар тақчиллиги муаммоси билан ҳам боғлиқ, деган хулосада.

 

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.