Жаҳон

Россиялик йирик банкир ўғриликда айбланмоқда

Олег Березовскийни ҳибсга олишга рухсат берилди.

Россиялик йирик банкир ўғриликда айбланмоқда

 

Москванинг Басманний суди банкрот бўлган «Razvitiye» банкининг собиқ асосчиси Олег Березовскийни кредит муассасасидан 3 миллиард рублга яқин маблағни ўғрилаш бўйича жиноий тергов доирасида сиртдан ҳибсга олишга рухсат берди.

 

У халқаро қидирувга берилган эди.

 

Суд қарори қонуний кучга кирмаган ва апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин.

 

«Razvitiye» банки 2016 йил октябрь ойида лицензиядан маҳрум қилинди ва бир неча ой ўтгач, кредит ташкилоти банкрот деб эълон қилинди. Кейинчалик Россия Федерацияси Марказий банки банкдан миллиардлаб рубль миқдоридаги активларни олиб қўйиш белгилари ҳақида хабар берди. Кейинчалик, Москва прокуратураси катта ҳажмдаги ўғирлаш схемасини фош қилди. Назорат қилувчи орган маълумотларига кўра, берилган кредитлар миқдори 3 миллиард рублдан ошган.

 

Москва прокуратурасининг хабар беришича, банк ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари омонатчиларга ва Россия Федерацияси давлат корпорациясининг Омонатларни суғурталаш агентлиги вакилига зарар етказганлиги сабабли, текширув материаллари айбдорларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"