Ўзбекистон

ИИББ ва ДХХ «Император» лақабли шахсни қўлга олди

Айтилишича, жиноятчи муқаддам 6 маротаба судланган.

ИИББ ва ДХХ «Император» лақабли шахсни қўлга олди

 

Тошкент вилояти ИИББ Тезкор-қидирув хизмати ва ДХХ ходимлари томонидан қарз эвазига берилган пуллардан фоиз сифатида 1000 АҚШ долларини товламачилик йўли билан талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди. 

 

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшовчи фуқаро 2022 йил март ойида олдиндан таниш бўлган «Император» лақаби билан танилган шахсдан 2023 йил апрель ойида қайтариш шарти 3800 АҚШ доллари миқдорида қарз олган. 

 

Ушбу пулларни 3600 АҚШ доллари қайтариб, қолган 200 АҚШ долларини қайтариш вақтида унга муддатини ўтказиб юборилганлигини сабаб қилиб кўрсатиб, «кўча ечими билан ҳал этиш» билан қўрқитиб, ушбу пулларга яна 1000 АҚШ доллари қўшиб беришини талаб қилган. 

 

Чорасиз қолган қарздор Ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

 

Жорий йилнинг 17 апрель куни, Тошкент вилояти ИИББ ТҚХ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида муқаддам 6 маротаба судланган жиноий гуруҳ етакчиси ва унинг 6 нафар аъзолари қўлга олинди.

 

Жиноий гуруҳ ариза муаллифидан юқоридаги пулларни олаётган вақтда далилий ашёлар билан ушланиб 7 нафар шахс ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қамоққа олинган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.