Ўзбекистон

Наманганда учрашувда ўтирган йигит "самосуд" қилинди

ИИВ ҳолатга муносабат билдирди.

Наманганда учрашувда ўтирган йигит "самосуд" қилинди

 

Ижтимоий тармоқларда бир неча шахслар Damas ҳайдовчисини уриб, дўппослаб, уни “самосуд” қилгани акс этган видео тарқалган эди.

 

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 21 апрель куни Наманган вилояти Чуст тумани "Саримсоқтепа" МФЙ ҳудудида юз берган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

 

Аниқланишича, 2002 йилда туғилган фуқаро ўзининг Damas автомобилида таниши бўлган 2007 йилда туғилган вояга етмаган қиз билан "Саримсоқтепа" МФЙ ҳудудидаги дала майдонида гаплашиб ўтирган вақтида Чуст тумани "Гулистон" МФЙда яшовчи 2006 йилда туғилган фуқаро Spark автомобилида ушбу жойга бир неча танишлари билан келган.

 

Оқибатда, 21 ёшли фуқародан нега бу ерда бегона қиз билан ўтирганлигининг сабабини сўраб, у билан жанжаллашган. Қўл ва оёқлари билан уни дўппослаб, Damas'нинг орқа ўнг ёритиш чироқлари ва ўнг ён томонидаги орқани кўриш ойнасини уриб, синдирган. Атрофдаги танишлари эса мазкур ҳолатни видеога олиб, Instagram'га жойлаган.

 

Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, 2002 йилда туғилган фуқаронинг баданида аниқланган тан жароҳатлари чап тирсак соҳаси юз яраси ва чап ён бош соҳасининг қонталаш кўринишида бўлиб, соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлмаган енгил тан жароҳатлари эканлиги кўрсатилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.