“Янги Конституция Тошкентнинг Марказий Осиёдаги сиёсатини ҳам белгилаб беради”
Ўзбекистондаги референдум ҳақида хориж матбуотида мақола эълон қилинди.

Япониянинг етакчи нашрларидан бири — The Japan Times Ўзбекистонда бўлиб ўтган референдум якунлари ҳақида ёзар экан, нафақат ушбу сиёсий тадбир, балки сўнгги йиллардаги трансформация жараёнлари ҳамда Марказий Осиё минтақасидаги интеграциянинг кучайишида Ўзбекистоннинг роли ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган.
“Ўзбекистоннинг очиқ, демократик ва жадал ривожланаётган, кучли фуқаролик жамиятига эга бўлган давлатга айланиш йўлини белгилаб берувчи бу янги Конституция расмий Тошкентнинг Марказий Осиёдаги фаол минтақавий сиёсатини ҳам белгилаб беради. Ушбу тренд нафақат Марказий Осиё мамлакатларининг, балки бутун халқаро ҳамжамиятнинг манфаатларига хизмат қилади”, деб ёзади нашр.







