Ўзбекистон

Бухорода ИИБ ходимлари ва солиқчи муштлашди

Ҳозирда солиқ идораси ходими уй қамоғида тергов қилинмоқда.

Бухорода ИИБ ходимлари ва солиқчи муштлашди

 

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг Олот туманида ИИБ ва солиқ идораси ходимлари ўртасида жанжал юз бергани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

 

Ҳолат жорий йил 22 апрель куни соат 16:00 ларда ЙПХ инспекторлари — катта сержант Ж.С. ҳамда сафдор К.Б. ўзларининг хизмат ҳудуди ҳисобланган туман марказидаги Маърифат кўчасида хизмат олиб бораётган вақтларида содир бўлган. Улар Нехиа ҳайдовчиси Ф.Ж. шу кўчани кесиб ўтувчи йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, унга шикаст етказганига гувоҳ бўлишган ва ушбу ҳолатни расмийлаштириш мақсадида ҳодиса жойига зудлик билан етиб келишган.

 

Шу вақтда мазкур ҳолатга умуман алоқаси ва дахлдорлиги бўлмаган 1993 йилда туғилган, Бухоро вилояти Давлат Солиқ бошқармаси Қоракўл тумани бўлими маъмурий амалиёт юристи, Олот тумани «Чорбоғ» маҳалласида яшовчи Н.Ў. ҳодиса жойига етиб келиб, ҳеч бир сабабсиз ҳолатни расмийлаштираётган ИИБ ходимларининг хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатган. У хизмат вазифаларини бажариб турган ходимларни турли ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, куч ишлатган ва турли даражадаги тан жароҳатларини етказган.

 

Жанжал оқибатида катта сержант С.Ж.нинг “ўнг қўл 4-5 бармоқларида ҳамда ўнг қўл тирсак соҳасида шилинма”, сафдор Б.К.нинг эса “бўйин соҳасида шилинма” каби “соғлиқнинг бузилишига сабабчи бўлмаган енгил шикаст” тоифасига кирувчи тан жароҳатлари етказилганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат содир бўлган вақтда катта сержант С.Ж. ҳамда сафдор Б.К.лар ҳушёр ҳолда хизмат вақти ҳамда хизмат кийимида бўлган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Олот тумани прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи Н.Ў.га нисбатан “уй қамоғи” эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

“Тергов якуни бўйича айбланувчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади”, — дейилади хабарда.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.