Жаҳон

Зеленскийни дорга осиш таклиф қилинди

Таклиф Украина собиқ президенти Леонид Кучманинг собиқ маслаҳатчиси Олег Соскин томонидан илгари сурилди.

Зеленскийни дорга осиш таклиф қилинди

 

Украинада қарши ҳужум муваффақиятсизликка учраган тақдирда Зеленскийни осиш таклиф қилинди. Таклиф Украина собиқ президенти Леонид Кучманинг собиқ маслаҳатчиси Олег Соскин томонидан илгари сурилди, дея Pravda.ru'га таяниб Дарё нашри ёзмоқда.

 

Унинг сўзларига кўра, Украина қуролли кучлари бир ҳафта ичида Россия мудофаа чизиғини ёриб ўтиши керак, акс ҳолда қарши ҳужум Украина бўйлаб катта йўқотиш ва норозиликларга сабаб бўлади.

 

Бундай ҳолда Зеленский ва бутун Украина ҳукумати майдонда осиб қўйилиши кераклигини айтди Соскин.

 

“Зеленский, унинг хотини, Украина президенти офиси раҳбари Ермак , мудофаа вазири Резников, бош вазир Шмигал, Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Подоляк, генерал Залужний, генерал-полковник Сирский, генерал-лейтенант Наевларга сиртмоқ солинади, тагларидаги стулни кимдир итариб юборади. Балки, бу қариндошлари бўлар”, — деган у.

 

Шунингдек, Соскин Ғарб давлатлари Украинани НАТО ва Европа Иттифоқига қабул қилишдан бош тортиб, унинг орқасига пичоқ санчганини айтди. 

 

“Иттифоқчилар Украинани тўлиқ таслим қилди. Энди НАТОга, Европа Иттифоқига қабул қилишмайди”, — деди у.

 

Соскин Ғарб давлатлари ёзгача Украинага молиявий ёрдам беришдан бош тортишини айтди.

 

“Шунда Киев расмийлари украиналикларга ойига 4-5 миллиард доллар оладиган пенсия тўлаш учун ҳеч нарсага эга бўлмайди”, — деди Соскин.

custom img

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда

Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим ёнилғи қуйиш шохобчаларида давлат хизматчиларига навбатсиз ёки хизмат гувоҳномаси асосида бензин сотилаётгани айтилмоқда.

custom img

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.

custom img

Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюрди.

custom img

АҚШ Нигериядан ҳарбийларининг асосий қисмини олиб чиқди

AҚШ Нигерияда ИШИДга қарши бир неча ой давом этган қўшма ҳарбий операция якунлангач, мамлакатга юборилган ҳарбий хизматчиларининг асосий қисмини олиб чиқди.

custom img

Покистонда йўловчи автобуси жарликка қулади: камида 40 киши ҳалок бўлди

Яна 8 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"