Ўзбекистон

Фарғонада болалар психотроп дори билан ушлангани айтилди

Ҳолат бўйича вилоят ИИБ муносабат билдирди.

Фарғонада болалар психотроп дори билан ушлангани айтилди

 

Ижтимоий тармоқларда 15-18 ёшдаги қиз ва йигитларнинг психотроп моддалар билан ушланганлиги ҳақидаги видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ маълумот берди.

 

Маълум бўлишича, 22 апрел куни Олтиариқ тумани Жарқўрғон МФЙда яшовчи фуқаро М.У 102 рақамига мурожаат қилиб, шу маҳалладаги ўзига тегишли бўлган боғ шийпонига номаълум шахслар жанжал қилиб, кириб олганлигини маълум қилган.

 

Юқоридаги манзилга профилактика инспекторлари етиб боришганда у ерда шу туманда истиқомат қилувчи Ф.М., Ж.О. ҳамда вояга етмаганлар М.Р. ва Б.А.лар бор эканлиги аниқланган. Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 45,183-моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилган ва жиноят ишлари бўйича Олтиариқ тумани судига юборилган.

 

Суд томонидан 04 май куни уларнинг 2 нафарига юқоридаги моддаларга асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

 

Шунингдек, фуқаро Ф.М. туман ИИБга мурожаат қилиб, ушбу видеони ижтимоий тармоқларга тарқатган шахсни аниқлаб, қонуний чора кўришни сўраган. Видеотасвирларни тарқатган Ҳ.Ҳ. аниқланиб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46 прим 2-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳамда суд томонидан БҲМнинг 3 баробар миқдорида жарима жазосига тортилган.

 

“Юқоридаги шахсларнинг ёнини кўздан кечириш жараёнида психотроп моддалар ёки совуқ қуроллар аниқланмаганлигини ҳам маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.