Ўзбекистон

Хоразмлик уч аёл Умрада ўғрилик қилгани ҳақида таҳдидли аудио тарқатганлар ушланди

Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат берди.

Хоразмлик уч аёл Умрада ўғрилик қилгани ҳақида таҳдидли аудио тарқатганлар ушланди

 

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида яшовчи бир гуруҳ аёлларнинг умра зиёратини амалга ошириш пайтида ўғирлик содир этишгани ҳақида овозли хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат эълон қилди.

 

Сўнгги кунларда Телеграм мессенжеридаги турли гуруҳ ва саҳифаларда «Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи уч нафар хотин-қизларнинг ҳаж сафарига борган пайтида Макка шаҳрида барча мусулмонлар намозга кетган вақтида дўкондан тилла тақинчоқларни ўғирлаганликлари, Арабистонга келса ўғирлик қилганликлари учун қўлини чопишлари, келмаса калласини чопиб Арабистонга олиб боришлари тўғрисида»ги овозли хабарлар кенг тарқалди.

 

"Мазкур овозли хабарда номлари келтириб ўтилган фуқароларнинг Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига қилган мурожаатига асосан олиб борилган текширувлар натижасида ушбу овозли хабарларни тарқатган шахслар аниқланди.

Дастлабки суриштирувлар жараёнида улар ушбу овозли хабарларни ҳеч қандай асоссиз тарқатишгани маълум бўлди", — дейилади хабарда.

 

Қайд этилишича, ҳозирги пайтда овозли хабарларни тарқатган шахсларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.