9 май Украинада Европа куни нишонланмоқда
Шу муносабат билан Еврокомиссия раҳбари Киевга келди.

Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Киевга етиб келди.
“Риа Новости” нашрининг ёзишича, ташриф 9 май Европа кунини нишонлаш доирасида амалга оширилган.
“Киевга қайтганимдан хурсандман. Бу ерда биз қадрлайдиган қадриятлар ҳар куни ҳимоя қилинади. Шунинг учун бу ер Европа кунини нишонлаш учун энг мос жой. Мен қарорни мамнуният билан олқишлайман”,— дейди Ляйен.
Аввалроқ Владимир Зеленский Украинада 9 майни Европа куни деб белгилаганди. Президент идораси сайтида эълон қилинган фармонда бу қарор Европа халқларининг бирлигини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилингани баён этилган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Владимир Зеленский Украинада 9 майни Европа куни сифатида белгилаб, ота-боболарига хиёнат қилганини ва уни “80 йилдан кейин фашистларнинг шериги ва хоини” деб аташларини айтди.







