Ўзбекистон

Марказий Осиёда туркий давлатлар географик кенгаши тузилди

Тошкент янги уюшманинг бош қароргоҳига айланади, биринчи раҳбар этиб Ўзбекистон география жамияти раҳбари Ойбек Норинбоев сайланди.

Марказий Осиёда туркий давлатлар географик кенгаши тузилди

 

Марказий Осиё минтақасида янги интеграцион шаклланиш пайдо бўлди – Озарбайжон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон географик жамиятлари вакиллари Туркий давлатлар географик кенгашини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзолашди. Бу ҳақда "QazaqGeography" жамияти хабар берди.

 

Тошкент янги уюшманинг бош қароргоҳига айланади, биринчи раҳбар этиб Ўзбекистон география жамияти раҳбари Ойбек Норинбоев сайланди. Ўзбекистоннинг раислиги уч йил давом этади.

 

Янги уюшманинг мақсадлари туркийзабон илмий-тадқиқот институтлари ва жамоат бирлашмалари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, минтақанинг тарихий-маданий мероси, шунингдек, экологик кун тартиби ва халқ дипломатиясини биргаликда ўрганишдан иборат.

 

Географик кенгашни ташкил этиш ташаббускори "QazaqGeography" Қозоғистон Республика жамоат бирлашмаси бўлди.

 

“Биз Туркий давлатлар географик кенгашини ташкил этишда жиддий истиқболларни кўрамиз ва биргаликдаги ишлар ва унинг натижасига катта умид боғлаймиз”, — деди "QazaqGeography" раҳбари Орман Нурбаев.

 

Қайд этилишича, янги ташкилот яқин вақт ичида ассоциациянинг тузилмаси ва низом ҳужжатларини тасдиқлаши керак.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.