Жаҳон

"Бизга кенгайган ва ислоҳ қилинган, келажакка очиқ Европа Иттифоқи керак" — Олаф Шольц

Германия канцлери Европа Иттифоқи ўзгариши кераклигини айтди.

"Бизга кенгайган ва ислоҳ қилинган, келажакка очиқ Европа Иттифоқи керак" — Олаф Шольц

 

Германия канцлери Олаф Шольц Франциянинг Страсбург шаҳрида Европарламентда депутатлар олдида нутқ сўзлади ва Европа Иттифоқи келажагини муҳокама қилди.

 

Канцлер Олаф Шольц Европа ўз чегараларидан ташқарида ҳам глобал масъулиятга эга эканини таъкидлади. «Чунки Европа фаровонлигини дунёнинг қолган фаровонлигидан ажратиб бўлмайди». Унинг фикрича, ХХI асрда дунё кўп қутбли бўлади.

 

Шу муносабат билан Шольц Европа Иттифоқи учун учта сабоқни ажратиб кўрсатди.

 

«Биринчидан, Европанинг келажаги бизнинг қўлимизда. Иккинчидан, Европа қанчалик интеграциялашган бўлса, яхши келажакни таъминлаш шунчалик осон бўлади. Учинчидан, ишлар тартибида очиқлик ва ҳамкорлик кўпроқ бўлиши керак», — деди Германия канцлери.

 

Немис сиёсатчиси фикрича, Европанинг эртанги дунёда ўрнини таъминлаш учун Европа Иттифоқи ўзгариши керак.

 

«Бизга кенгайган ва ислоҳ қилинган, келажакка очиқ Европа Иттифоқи керак», — деди у.

 

Шольц глобал жануб мамлакатлари кўп қутбли дунёда муҳим ҳамкорлар эканини қўшимча қилди. Шу билан бирга, Европа озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоя қилиши, қашшоқликни камайтириши, иқлим ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ўз мажбуриятларини халқаро форматда бажариши керак.

 

«Бизни қадриятларимизга хиёнат қилмасдан, ноқонуний миграцияни яхшироқ бошқариш ва тартибга солиш мақсади бирлаштирди», — деб таъкидлади Шольц миграция ва бошпана сиёсати ҳақида гапирар экан.

 

Унинг сўзларига кўра, Европанинг кўп жойларида учинчи давлатлардан ишчилар талаб қилинади.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.