Ўзбекистон

Тошкент вилояти аҳолисини қайси соҳадаги муаммолар кўпроқ қийнамоқда?

Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Ангрен, Чирчиқ шаҳарлари ҳамда Бўка тумани бўлди.

Тошкент вилояти аҳолисини қайси соҳадаги муаммолар кўпроқ қийнамоқда?

 

Давлатимиз раҳбарининг алоҳида топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент вилоятининг Ангрен, Чирчиқ шаҳарлари ҳамда Бўка туманида давом эттирди.

 

Мазкур гуруҳ таркибига Президент Администрацияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, 26 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

 

Ишчи гуруҳ томонидан аҳоли муаммолари ва ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни “маҳаллабай” ўрганиш якунлари бўйича тасдиқланган “Йўл харита”лар ижросини таҳлил этиш, секторлар томонидан ҳудудда амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ҳамда фуқаролар мурожаатларида кўтарилган масалаларни тегишли вазирлик ва идоралар кўмагида ҳал этилишини таъминлаш юзасидан ишлар ташкил этилди.

 

Хусусан, ички йўлларнинг жами 59 км қисми таъмирланди. Шундан 8,5 км йўлга шағал ётқизилди, 6,4 км йўл бетонлаштирилди, 41,1 км йўл асфальт қилинди.

 

Аҳолига қўшимча 80,5 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. 264 та газ тақсимлаш пунктлари, 1 763 та аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди, газ тармоқларига 42 та устунлар ўрнатилиб, 3 км газ қувурлари таъмирланди.

 

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 494 та темир бетон таянчлар янгиланди, 4 та трансформатор ўрнатилди, 14,3 км тармоқ тортилди.

 

Ичимлик сувини яхшилаш борасида 52,7 км ичимлик суви тармоғи тортилди, 45 дона қудуқ ва 36 дона гидрант қуриш, таъмирлаш ишлари бажарилди.

 

Жами 59,3 км узунликда оптик тола алоқа тармоғи тортилди ва 798 нафар хонадон интернет хизматига уланди. 

 

Тижорат банклари томонидан 3 758 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 151,3 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди. Жумладан, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 724 нафар фуқарога 17,3 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

 

Жами 973 нафар фуқаронинг бандлигига кўмаклашилди. Шундан, 465 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 148 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилди, 360 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. 

 

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш мақсадида фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 100 нафар фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган 531,0 миллион сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари субсидия асосида олиб берилди. Шунингдек, Чирчиқ шаҳрида 63 нафар фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўладиган асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари харид қилиш жараёнида.

 

“Саховат ва кўмак” жамғармасидан апрель ойида “Темир дафтар” рўйхатидаги 614 нафар фуқарога ва эҳтиёжманд оилаларга жами 1,5 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди. Шундан, 417 нафар фуқарога 738,2 миллион сўм моддий ёрдам кўрсатилди, 43 нафар фуқарога уй-жой таъмирида 119 миллион сўмлик кўмак берилди.

 

“Аёллар дафтари” рўйхатидаги 1 980 нафар хотин-қизларга 2,0 миллиард сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

 

“Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 199 нафар фуқароларга 1 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди. Шундан, 76 нафар фуқарога 234,8 млн. сўмлик контракт тўлови, 40 нафар фуқарога 225,9 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди, 40 нафар фуқарога меҳнат қуроллари олишга 231,8 миллион сўмлик ҳамда сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизмат учун 43 нафар фуқарога 387,3 миллион сўмлик кўмак берилди.

 

Секторлар томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда 995 нафар эҳтиёжманд оилаларга 1,1 миллиард сўмлик ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

 

Чирчиқ, Ангрен шаҳарлари ва Бўка туманида аҳоли мурожаатларига асосан Республика ишчи гуруҳи томонидан 182 та муаммо (66 таси қурилиш ва коммунал соҳада, 33 та моддий ёрдамга оид, 32 таси ҳуқуқ-тартибот, 20 таси банк, 20 та пенсия таъминоти, 11 та бандлик) ижобий ҳал этилди.

 

Ишчи гуруҳ республикамизнинг бошқа ҳудудларида ўз фаолиятини давом эттиради.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.