Жаҳон

Пекиндаги хорижий элчихоналардан Украинани қўллаб-қувватлаш белгилари олиб ташланмади

Хитой расмийларининг мурожаати Европа ва бошқа минтақа дипломатларининг ғазабини келтирди.

Пекиндаги хорижий элчихоналардан Украинани қўллаб-қувватлаш белгилари олиб ташланмади

 

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пекиндаги халқаро ташкилотлар ва хорижий элчихоналардан ўз биноларининг фасадини “сиёсий пропаганда” учун ишлатмасликни сўради. Бу ҳақда Япониянинг Kyodo агентлиги Хитой пойтахтидаги “кўплаб дипломатик манбаларга” таяниб хабар берди. 

 

Нашрнинг қайд этишича, Хитой ТИВ, афтидан, Украина билан бирдамлик белгиси, биринчи навбатда, байроқлар, ёзувлар ва бошқа белгиларни назарда тутган.

 

Бундан ташқари, 10 майдаги билдиришномада Хитой расмийлари элчихоналар ва ташкилотларни “давлатлар ўртасидаги зиддиятларнинг олдини олиш” чораларини кўришга чақирган. Ҳужжатда, шунингдек, элчихоналар ва халқаро ташкилотлар “Хитой қонунлари ва қоидаларига риоя қилишга мажбур” экани, Хитой эса Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенция сига мувофиқ уларнинг дипломатик иммунитетини ҳурмат қилиши таъкидланган.

 

Элчихоналарнинг бирортаси ҳам Украина билан бирдамлик белгиларини олиб ташламади

 

Хитой расмийларининг мурожаати Европа ва бошқа минтақалар дипломатларининг салбий муносабатига сабаб бўлди, уларнинг ҳеч бири белгиларни олиб ташламади, деб ёзади Kyodo. Нашрда сўзлари келтирилган европалик дипломатлардан бири Пекин позициясини танқид қилиб, муайян давлатнинг ўз позициясини билдиришига халақит берадиган асослар йўқлигини айтди.

 

Таъкидланганидек, Хитой пойтахтидаги кўплаб дипломатик миссиялар Россия босқинига қарши Украинани қўллаб-қувватлаш учун ўз биноларига Украина байроғи тасвири, хитой ва инглиз тилларидаги ёзувлар, хусусан, #StandWithUkraine хештегини ўрнатган. Бундай белгиларни, биринчи навбатда, Канада, Германия ва Польша элчихоналарида кўриш мумкин.

 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.