Жаҳон

Алиев Арманистон билан келишув тузилиши аниқлигини айтди

“Тинчлик музокараларининг ўтказилиши Кавказга узоқ муддатли тинчлик олиб келади деб умид қиламиз”, — дейди Озарбайжон президенти.

Алиев Арманистон билан келишув тузилиши аниқлигини айтди

 

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик шартномаси имзоланиши аниқ. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Вилнюсда Литва президенти Гитанас Науседа билан қўшма матбуот баёнотида маълум қилди.

 

“Мен Литва президентига Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик музокаралари ҳақида маълумот бердим. Тинчлик музокараларининг ўтказилиши охир-оқибат Кавказга узоқ муддатли тинчлик олиб келади деб умид қиламиз… Тинчлик шартномаси имзоланиши муқаррар деб ҳисоблаймиз ва биз ушбу мақсадга эришиш учун конструктив саъй-ҳаракатларни амалга ошириш учун ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қилмоқдамиз”, — деди Алиев.

 

Озарбайжон президенти ушбу тинчлик шартномаси барча халқаро норма ва тамойилларга мос келиши кераклигини қўшимча қилди.

 

Душанба куни эрталаб Арманистон бош вазири Никол Пашинян Ереван Озарбайжон ҳудудини, жумладан, Тоғли Қорабоғни тан олишга тайёрлигини маълум қилганди. Лекин бунинг бир шарти борлигини ҳам айтган.

 

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Уларнинг манзилига етиб бориши учун ҳар биридан қўшимча 400 доллар талаб қилингани айтилмоқда.

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Ҳужжат болаларнинг рақамли ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Бу қарор йирик давлат компаниялари раҳбарлари коррупцияга оид гумонлар билан ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди.

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Тўққиз ойда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро ушбу мақсадда мамлакатга кирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.