Ўзбекистон

Навоий: «Лангар»даги 58-мактаб яна «тренд»да. Бу гал ўқувчилар муштлашди

Аввалроқ худди шу мактабда ўқувчи қиз дори ичиб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганди.

Навоий: «Лангар»даги 58-мактаб яна «тренд»да. Бу гал ўқувчилар муштлашди

 

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар оммавий жанжаллашгани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур воқеа юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси изоҳ берди.

 

Маълум қилинишича,, бу ҳолат Хатирчи тумани «Лангар» МФЙда жойлашган 58-сонли мактаб ўқувчилари орасида содир бўлган. Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида воқеа 2023 йилнинг 23 февраль куни соат тахминан 11:00 лар атрофида юз берган. Унда 58-сонли мактабнинг 11- ва 9-синф ўқувчилари ўртасида юзага келган келишмовчилик оқибатида жанжал келиб чиққанлиги маълум бўлган. Бунинг оқибатида 11-синф ўқувчиси Ж.Л. ва 9-синф ўқувчиси А.И. енгил тан жароҳати олган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида тўпланган ҳужжатларга кўра, ушбу жанжалда иштирок этган 13 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчисининг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жиноятлар тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Шунингдек, ҳужжатлар туман вояга етмаганлар комиссиясига юборилиб, бир базавий ҳисоблаш миқдорида жарима тайинланган.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 май куни соат 15:00 ларда «Лангар» МФЙда яшовчи фуқаро М.А. шу маҳаллада жойлашган 58-сонли мактабга келиб 6 апрель куни қизи дарсдан чиқиб кетиб, яшаш хонадонида дори ичган. Ота эса бунга директор Т.С. айбдорлигини айтган ва мактаб биносига пичоқ билан келиб, жанжал кўтарганди. 

 

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Тақдимотда таълим сифатини ошириш, педагогларга методик ёрдамни кучайтириш ва тизимда замонавий ёндашувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Бундай ҳолатлар тунги ва эрталабки вақтларда қисқа муддатли кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Учрашувда ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

Ҳозирда қолган 61,3 млрд сўм зарарни ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Санэпидқўмита эпидемиологик вазият юзасидан изоҳ берди.

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

Божхона постида юк машинаси текширилганда, унинг пол қисми остидан 98 та ўрам яширилган наркотик модда топилди.

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Президент дунёда 645 миллиондан ортиқ одам очликдан азият чекаётганини таъкидлаб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун халқаро ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.

Навоий: «Лангар»даги 58-мактаб яна «тренд»да. Бу гал ўқувчилар муштлашди | Zamon.uz