Ўзбекистон

Умра пуллари онлайн қиморга тикилди

Андижонда мансабдор Умра зиёрати учун фуқаролардан олган 1,6 миллиард сўмни онлайн қиморга тикиб юборди.

Умра пуллари онлайн қиморга тикилди

 

Андижон вилояти Хўжаобод туманида мансабдор Умра зиёратига юбориш мақсадида фуқаролардан олган 1 миллард 650 миллион сўм пулини онлайн қимор ўйинларига тикиб юборгани маълум бўлди. Алданганлар сони 70 га яқин. Бу ҳақда "Markaziy studiya" дастурида хабар берилди.

 

2019 йилдан бошлаб Умра зиёратлари учун амалга оширилган тўлов пуллари Мусулмонлар идорасининг ҳисоб рақамига эмас, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хўжаобод тумани мутахассиси шахсий ҳисобига туширилган.

 

Тўлов чеки сафарга чиқаётганларидан берилиши ваъда қилинган 70 нафарга яқин фуқаро ҳокимият идорасида алданишини кутмаган.

 

«Қирғизистон орқали осон бориб келишяпти, ҳам арзонроқ. Кўряпсизми, унга ишонмай, давлат ходимига ишониб, бу ердан "отилиб қолдик“. Унинг ҳалоллигини, бировнинг ҳақидан қўрқишини билиб сайлашадими? Ўзининг ходимини билмаса, биз кўчада юрган одамлар қандай биламиз? Шунча йил ҳокимиятда туриб, бир ойда нима иш қилдинг, 15 кунда нима иш қилдинг деб назорат қиладиган топилмаганми?», — дейди аҳоли вакиллари.

 

Ҳокимлик мутахасси Жасур Мўминов ҳолатни изоҳларкан, фуқаро қонуний тартибда ишлаш учун рўйхатга олинганидан кейин тўловни фақатгина банкка тўлаши кераклигини таъкидлади.

 

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан узоқ давом этган тергов якунланиб, иш судга оширилган. Бироқ суд залида айбланувчининг пулларни қайтариб бериш ваъдасига ишониб, аризаларини қайтариб олишган. Шу сабабли уларга етказилган моддий зарар суд қарорида инобатга олинмаган. 27−30 нафар одам пулларидан воз кечиб юборган.

 

Суд ҳукмига кўра, собиқ масъул икки йил мансабдорлик ва жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ваколатидан маҳрум бўлган ва беш йилга қамалган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.