Жаҳон

Қирғизистонда амалдор коррупцияга йўл қўйса, шипшийдам қолиши мумкин

Мамлакат махсус хизматлари раҳбари коррупцияга қарши чоралар ҳақда маълумот берди.

Қирғизистонда амалдор коррупцияга йўл қўйса, шипшийдам қолиши мумкин

 

Қирғизистон махсус хизматлари раҳбари Қамчибек Ташиев коррупцияга қарши қандай курашаётгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда у Facebook аккаунтида ёзган. 

 

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Қирғизистон расмийлари бундай жиноятларга қарши фаол кураш олиб бормоқда.

 

Ушбу кураш уч босқични ўз ичига олади:

 

  1. Коррупцияга қарши курашни тизимлаштириш, асосий йўналишни аниқлаш;

  2. Жиноятлар учун жазони қонунчилик даражасида кучайтириш;

  3. Тушунтириш ишлари, шунингдек, ахборот таъминотини олиб бориш.

 

«Ҳозирча фақат биринчи босқич якунланди. Бу 2-3, максимал 6 ой давом этади деб ўйлагандик. Айни вақтда 2,5 йилдан бери жиноятчиликка қарши курашяпмиз, бу эса катта куч ва сабр-тоқатни талаб этади», — деди у.

 

Ташиев самарали жазо сифатида концессионер мансабдорларнинг давлатга етказилган зарарни қоплаш ва “енгил” жазо билан қутулишига йўл қўймасликни, балки жавобгарликни сезиларли даражада ошириш ва суд қарори билан жиноятчиларнинг барча мол-мулкини мусодара қилишни таклиф қилди.

 

«Курашнинг иккинчи босқичи бир ёки икки йилга чўзилиши мумкин. Бу жуда қийин бўлади, мен ҳамма нарсадан воз кечишим керак — оила, қариндошлар, дўстлар. Бироқ, ҳеч ким ноқонуний тарзда жавобгарликка тортилмаслиги керак. Биз фақат биргаликда кучли ва адолатли давлат қура оламиз», — деб ёзди махсус хизматлар раҳбари Facebook'даги саҳифасида.

 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.