Ўзбекистон

Бухорода олтин майдаловчи тегирмонни яшириб келганлар ушланди

Уддабуронлар тегирмонни электр тармоғига улаб, давлатга 110 млн сўмлик зарар етказган.

Бухорода олтин майдаловчи тегирмонни яшириб келганлар ушланди

Бухоро вилояти, Вобкент туманидаги яшаш хонадонида олтин зарралари мавжуд бўлган тошларни майдалашга мўлжалланган яширин тегирмон сақлаб, уни ноқонуний тарзда электр тармоғига улаб келган шахс ушланди.

 

Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Вобкент туман бўлими ҳамда «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари таъминоти корхонаси» акциядорлик жамияти Шофиркон туман электр таъминоти корхонаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда аниқланди.

 

Таъкидланишича, Вобкентлик фуқаро Р.О. ўзининг яшаш хонадонида яширин цех ташкил этган. Устига-устак, Р.О. тегишли шартномалар тузилишини таъминламасдан таркибида олтин зарралари мавжуд бўлган тошларни майдалашга мўлжалланган, қуввати 18,5 кВ бўлган тегирмонини ноқонуний электр тармоғига улаб келгани аниқланган.

 

Умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 383,62 кВ/соат электр энергиясидан ноқонуний тарзда фойдалангани натижасида давлат манфаатларига 110 023 200 сўмлик зарар етказган.

 

Шофиркон туманининг «Қайрағоч» маҳалласи фуқароси У.У. ҳам худди шундай ноқонуний ҳолатни содир этгани аниқланган. Шофиркон тумани прокурори адлия маслаҳатчисининг ҳолат юзасидан ўрганувларига кўра, У.У. ноқонуний олтин зарралари тошларини майдалашга мослаштирилган тегирмонини 238694,4 кВ/соат электр энергияси тармоғига ўзбошимчалик билан улангани аниқланган. Бунинг оқибатида у давлат манфаатларига 70 414 848 сўм миқдорида зиён етказган.

 

Р.О. ҳамда У.У.нинг ҳатти-ҳаракатларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1852-моддаси (Электр, иссиқлик энергияси, газ, сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) 3-ва 2-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбуга асосан, айбдор базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд, бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Ҳозирги кунда ҳар икки ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.