Ўзбекистон

Рақамлар ортидаги инсонлар меҳнати ва тақдири

Республика ишчи гуруҳининг бу галги манзили Бухоро, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари бўлди.

Рақамлар ортидаги инсонлар меҳнати ва тақдири

 

 

 

Жорий йилнинг 22-26 май кунлари давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни жойларда ўрганиб, самарали ҳал этиш мақсадида гуруҳларга бўлинган ҳолда бир вақтнинг ўзида учта ҳудудда – Бухоро, Самарқанд ҳамда Сирдарё вилоятларида навбатдаги босқич ишларини олиб борди.

 

Мазкур гуруҳлар таркибига Президент Администрацияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, 13 та республика вазирлик, идора ва ташкилотлари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

 

Жойларда аҳоли мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

 

Жумладан, Бухоро вилоятида республика ва маҳаллий бюджетдан 5 млрд. сўм маблағ жалб этилиб, йил бошидан вилоятдаги ички йўлларнинг жами 132,5 км қисми таъмирланди. Шундан 89,1 км йўлга шағал ётқизилди, 37,3 км йўл асфальт қилинди, 6,1 км йўл бетонлаштирилди.

 

Вилоят аҳолисига 350,9 тонна қўшимча суюлтирилган газ етказиб берилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 103 та темир бетон таянчлар янгиланди, 13 та трансформатор ўрнатилди, 6,9 км тармоқ тортилди. Ичимлик сувини яхшилаш борасида 6,6 км ичимлик суви тармоғи тортилди ва 77 дона сув қудуғи монтаж қилинди.

 

Вилоятдаги 17 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига 500 га яқин болалар ётоқхона тўплами, телевизорлар, ётоқхона жиҳози, гилам ҳамда 39 турдаги ўйинчоқлар олиб берилди.

 

Тижорат банклари томонидан 2 492 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 157,1 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди. Жумладан, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 1 184 нафар фуқарога 31,2 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

 

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш мақсадида фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 60 нафар фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган 264,0 млн. сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари субсидия асосида олиб берилди.

 

“Аёллар дафтари” рўйхатидаги 252 нафар хотин-қизларга 329,5 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. “Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 61 нафар фуқароларга 185,1 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди.

 

Сирдарё вилоятида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилди.  Хусусан, “Қизил ҳудуд”га киритилган маҳаллалар ҳолатини яхшилаш мақсадида, 2023 йилда дастурларга тушмаган ички тупроқ йўлларга тош-шағал ётқизиш бўйича вилоятнинг ҳар бир туманидан биттадан - жами 9 та маҳалладаги 30 973 нафар аҳоли яшайдиган 105,5 км йўллар танлаб олинди ва тўлиқ шағаллаштирилди.

 

Аҳолини ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини яхшилаш мақсадида 13,4 км ичимлик суви тармоғи тортилди, 6 та тик қудуқ қайта тозаланди, 5 дона сув миноралари ўрнатилди, 34 та сув насослари таъмирланиб қайта ўрнатилди, 20 та сув насослари янгиланди ва 2 та тик қудуқ учун янги трансформатор ўрнатилди.

 

Аҳолига қўшимча 1139 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 11 та трансформатор пунклари мукаммал таъмирланди, 16,2 км электр узатиш тармоқлари жорий таъмирланди ва 226 та темир-бетон устунлар ўрнатилди.

 

“Саховат ва кўмак” жамғармасидан май ойида 590 нафар фуқарога 944 млн сўмлик ёрдам кўрсатилди. Шундан, “Темир дафтар” рўйхатидаги 144 нафар фуқарога 305,7 млн сўмлик ёрдам берилди. “Аёллар дафтари” рўйхатидаги 3 703 нафар хотин-қизларга 2 171,2 млн сўмлик ёрдам кўрсатилди. “Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 421 фуқароларга 1 191,2 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди.

 

Республика ишчи гуруҳининг Самарқанд вилоятидаги фаолияти ҳам самарадор бўлди. 

 

Жумладан, “Қизил ҳудуд”га киритилган маҳаллалар ҳолатини яхшилаш мақсадида ички тупроқ йўлларга тош-шағал ётқизиш бўйича вилоятнинг 15 та маҳаллаларидаги 66,6 км йўллар танлаб олинди ва шундан 59,5 км йўллар шағаллаштирилиб, ҳозирда шағал-тош тўкиш ишлари якунланмоқда. 135 км узунликдаги автомобиль йўлларида 3 144 тонна асфальтбетон қоришмаси билан чуқурчалар таъмирланди.

 

Вилоят аҳолисига қўшимча 1 220,5 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 209 та темир бетон таянчлар янгиланди ҳамда 9,1 км тармоқ тортилди. Ичимлик сувини яхшилаш борасида 2 км.га яқин ичимлик суви тармоғи тортилди.

 

Тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадид 5 396 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 233,4 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди. 124 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида тикув машинаси, асбоб-ускуна воситалари учун “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғарма”си маблағлари ҳисобидан субсидия асосида жами 506,8 млн. сўмлик тикув машиналари, мотокультиваторлар ва автомобиль ювиш ускуналари етказиб берилди.

 

Юқорида тилга олинган ҳар бир ҳудудда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва ҳал этиш, ички йўлларни шағаллаштириш ишларини якунига етказиш мақсадида ижро муддатлари ва масъул ижрочилар белгиланган ҳолда “Чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилди.

 

Республика ишчи гуруҳи фаолияти ҳудудларда давом этмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"