Ўзбекистон

Тошкент вилоятидаги давлат харидида комиссия аъзосининг ўгли ғолиб бўлди

Мазкур ҳолат юзасидан давлат харидини бекор қилиш бўйича тақдимнома киритилди

Тошкент вилоятидаги давлат харидида комиссия аъзосининг ўгли ғолиб бўлди

 

Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси буюртмачилигида 23 май куни ўтказилган 500 миллион сўмлик давлат харидида талабгор ва ғолиб деб топилган «A.a.E. С.» МЧЖ раҳбари (E.B.O.)нинг отаси (U.O.E.) ушбу шифохонада хўжалик мудири ва харид комиссиясининг аъзоси бўлгани аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

 

Аниқланишича, қонунбузилиш ҳолати рўй беришига қарамасдан мазкур ҳолат харид комиссияси томонидан эътиборга олинмай, ноҳалол рақобат келиб чиққанлиги ўрганилмаган ҳамда ҳолат бўйича танловни ўтказишни вақтинчалик бекор қилиш чоралари кўрилмаган. Бунинг натижасида Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг:

 

  • 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи);
  • 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви);
  • 19-моддаси (давлат буюртмачилари);
  • 42-моддаси (иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш шартлари) ҳамда «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг талаблари бузилишига ва бошқа қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилган.

 

Бундан ташқари, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг 46-моддасига зид равишда харидда иштирок этган 2 нафар тадбиркорнинг ҳужжатлари ушбу шифохона ходими томонидан буюртмачининг харид комиссия раиси, котиби, аъзолари иштирок этган ва фойдаланган компьютер IP-манзили орқали электрон платформага юкланганлиги маълум бўлди.

 

Мазкур ҳолатлар бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 25 май куни харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди. Шунингдек, қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди ҳамда ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига сўровнома киритилди.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

15-22 май кунлари кутилаётган ёғингарчиликлар юзасидан “Ўзгидромет” муҳим огоҳлантириш билан чиқди.

custom img

Маданий мерос миллий рўйхатига киритилган объектлар сони 67 тага ошди

Ҳозирда давлат муҳофазасидаги объектлар сони 8437 тага етди.

custom img

Андижонда Қўқон университети филиали талабалари овқатдан заҳарланди

Университет ошхонасида овқатланган 15 нафар талаба оммавий заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган.

custom img

Журналистлар уюшмасида “Оммавий ахборот воситаларида оила мавзуси ёритилиши”га бағишланган йиғилиш ўтказилди

Тадбир доирасида Нозима Воҳидова “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирланди.

custom img

Бозор фаолиятидаги ортиқча талаблар 30 фоизга қисқартирилади

Мажбурий талаблар ягона реестрга киритилиб, электрон мониторинг тизими жорий этилади.

custom img

“Шаҳристон” метро бекатида ойнали ҳимоя тўсиқлари жорий этилади

“Мингўрик – Жанубий вокзал” ва “Жанубий вокзал – Чилонзор буюм бозори” метро йўналишлари қурилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Ҳарбий хизматчиларга йилига бир марталик 100 БҲМгача моддий ёрдам берилади

Шунингдек, камида 20 йил хизмат қилган ҳарбийлар учун имтиёзли санаторий йўлланмалари ва қўшимча моддий ёрдам жорий этилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Болалар омбудсмани фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилмоқда

Бола ҳуқуқлари бўйича вакили ҳуқуқий мақоми ва ваколатлари таъсирчанлиги кучайтирилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"