Ўзбекистон

Таъмирталаб йўллар таъмирланмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика Ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Андижон  вилоятида давом эттирмоқда.

Таъмирталаб йўллар таъмирланмоқда

 

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика Ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Андижон  вилоятида давом эттирмоқда.

 

Ишчи гуруҳ таркибига Президент Администрацияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, 13 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилган.

 

Ўтган давр мобайнида ҳудудда аҳоли учун долзарб бўлиб турган муаммоларни ҳал этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.

 

Жумладан, йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш мақсадида ички йўлларнинг жами 260,8 км қисми таъмирланди. Шундан, 173,7 км йўлга шағал (шу жумладан, 12 та оғир маҳаллада 73,6 км) ётқизилди, 5,7 км йўл бетонлаштирилди, 81,4 км йўл асфальт қилинди.

 

 

Аҳолини ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини яхшилаш мақсадида 13,6 км ичимлик суви тармоғи тортилди, 3 та тик қудуқ (скважина) қайта тозаланди, 1 дона сув миноралари ўрнатилди, 38 та сув насослари таъмирланиб қайта ўрнатилди ва 12 та сув насослари янгиланди.

 

Аҳолига қўшимча 5 649 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. 16 985 та аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозлари техник кўриги ташкил этилди, 262 та газ тақсимлаш пунктларида мукаммал таъмирлаш ва диагностика ишлари амалга оширилди, 173 та янги газ баллон етказиб берилди, 29,6 км газ қувурлари ҳаво босими остида тозаланди ва синовдан ўтказилди, 32,8 км газ қувурлари тартибга келтирилди.

 

 

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 126 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди, 361,7 км электр узатиш тармоқлари жорий таъмирланди, 22,6 км янги электр узатиш тармоқлари тортилди,136 км электр узатиш тармоқлари дарахт шохларидан тозаланди ва 60 та темир-бетон устунлар ўрнатилди.

 

 

Вилоятида ўтказилган тиббий кўриклар натижасида 201 618 нафар фуқаролар қамраб олинди, 70 116 нафар фуқарода турли касалликлар аниқланган бўлиб, 1 254 нафари (20 нафари Республика ва 1 234 нафари вилоят, шаҳар, туман миқёсидаги) шифохоналарга ётқизилди ва 69 094 нафар фуқарога амбулатор шароитда даволаниш юзасидан тавсиялар берилди. Оилавий поликлиникаларда 156 178 нафар беморларга бепул дори-дармон тарқатилди.

 

Ишлар давом этмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.