Иқтисодиёт

Ўзбекистон май ойида рекорд ҳажмда тарвуз экспорт қилди

Тарвуз экспорти олдинги йиллар билан солиштирилганда 9-12 бараварга ошган.

Ўзбекистон май ойида рекорд ҳажмда тарвуз экспорт қилди

 

Ўзбекистон 2023 йилнинг май ойида 30 минг тоннадан ортиқ тарвуз экспорт қилди ва экспорт мавсуми бошида тарихий рекорд ўрнатди, дейди EastFruit таҳлилчилари. Мутахассисларнинг фикрича, ўзбек тарвузи янги ҳосилининг биринчи партияларини ташқи бозорларга жўнатиш 2023 йил май ойининг биринчи ўн кунлигида, ўтган йилгидан бир ҳафтага эртароқ бошланган.

 

Дастлабки савдо статистика маълумотларига кўра, 2023 йил май ойида Ўзбекистон жами 6,5 миллион долларлик 30,4 минг тонна тарвуз экспорт қилди. Бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан физик кўринишда 9 баравар ва 2021 йил май ойига нисбатан 12 баробар кўпдир. Қайд этилишича, уҳбу ҳажмнинг деярли барчаси (99 фоиздан ортиғи) ЕОИИ мамлакатларига жўнатилган.

 

«Шу билан бирга, Ўзбекистондан ташқи бозорларга тарвуз жўнатишнинг энг фаол даври май ойининг учинчи ўн кунлиги бўлиб, бутун ой давомида экспортнинг қарийб 95 фоизини ташкил этади. Бошқача айтганда, май ойининг сўнгги ўн кунлигида 29 минг тоннага яқин ўзбек тарвузи ташқи бозорга жўнатилди, яъни. кунига ўртача 2,6 минг тонна», — дейди мутахассилар.

 

Таҳлилчиларнинг хулосаларига кўра, ўзбек тарвузининг жорий экспорт мавсумининг бундай оптимистик бошланиши 2023 йил охиригача Ўзбекистон ушбу маҳсулотнинг ўтган йилги рекордини янгилаши мумкинлигини кўрсатади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

custom img

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Шавкат Мирзиёев мамлакатда яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалаларини танқидий муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистонда мигрантлар юборадиган пул миқдори 433 миллион долларга ошди

Shuningdek, hisobot davrida mamlakatdan xorijga 604 million dollar miqdorida valyuta mablag‘lari chiqarilgan.

custom img

Хитой иқтисодиёти АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтоладими?

ХВЖ Хитой АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтишини прогноз қилган эди. Лекин бугунги кунга келиб икки мамлакат иқтисодиёти ўртасидаги фарқ кенгайиб бормоқда.

custom img

Жанубий Кореянинг “Shinhan Bank”и Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Банк 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг молиявий регуляторларига ариза топшириб, келаси йилнинг ўзидаёқ фаолият бошлашни мақсад қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"