Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Еврокенгаш президенти билан музокара ўтказди

Шарль Мишель Давлатимиз раҳбарини Конституция бўйича референдум натижалари билан табриклаб, бўлажак муҳим сиёсий тадбирлар муваффақиятли ўтишини тилади.

Шавкат Мирзиёев Еврокенгаш президенти билан музокара ўтказди

 

2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрига ташриф буюриб, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи саммити доирасида Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан учрашув ўтказди.

 

Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва минтақавий форматда амалий ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалаларнинг кенг доираси кўриб чиқилди.

 

Еврокенгаш Президенти Шарль Мишель давлатимиз раҳбарини Конституция бўйича референдумнинг натижалари билан самимий қутлаб, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас демократик янгиланишлар ва иқтисодий ислоҳотлар дастурини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди ҳамда бўлажак муҳим сиёсий тадбирлар муваффақиятли ўтишини тилади.

 

Томонлар 2022 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувда эришилган келишувларга мувофиқ икки томонлама мулоқот ва алмашинувларда юқори суръат кузатилаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

 

Ушбу даврда Ўзбекистонда Минтақавий ўзаро боғлиқлик бўйича биринчи конференция, навбатдаги Фуқаролик жамияти форуми ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши муваффақиятли ўтказилди.

 

Ўзбекистоннинг ЕИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми жорий йил бошидан буён 70 фоизга ошди. Европанинг етакчи компаниялари иштирокида мамлакатимиз иқтисодиётининг юқори технологик тармоқларидаги инвестиция лойиҳалари портфели 20 миллиард евродан ортди.

 

Ўзбекистон ва ЕИ етакчилари икки томонлама савдони диверсификация қилиш ва ҳажмини ошириш, “GSP+” имтиёзли савдо тизимининг амал қилиш муддатини узайтириш, самарали транспорт йўналишлари, энг аввало, Транскаспий транзит йўлагини ривожлантириш, “яшил” энергетика, инновациялар ва юқори технологиялар, рақамлаштириш, экология, таълим, туризм ва бошқа соҳаларда қўшма дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

 

Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларни ва ушбу мамлакатга инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

custom img

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

Россия Президенти икки давлат ўртасидаги конструктив мулоқот ва яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

custom img

Туркман халқининг миллий етакчиси Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади

Телефон мулоқотида Ўзбекистон–Туркманистон стратегик шериклиги, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва минтақавий кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қатарга етиб борди

Ташриф доирасида Қатар Амири билан икки томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган

custom img

Шавкат Мирзиёев Тоскана губернатори бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Томонлар Тоскана ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қўшма “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қатарга ташрифи кутилмоқда

Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи собиқ амирнинг вафоти муносабати билан ўтказиладиган таъзия маросимларида иштирок этиш мақсадида режалаштирилмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Хитойдаги табиий офатлар қурбонларининг оила аъзоларига таъзия изҳор этди.

custom img

ICESCO бош директори Салим ал-Малик “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Жорий йилда Тошкентда ICESCO офиси очилди, Ўзбекистоннинг 7 та мерос объекти ташкилот рўйхатига киритилди.

custom img

Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раисини қабул қилиб, унга давлат мукофотини топширди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"