Жаҳон

Эрдоғаннинг инаугурациясида 80 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этади

Маросимда Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади

Эрдоғаннинг инаугурациясида 80 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этади

 

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг 3 июнь куни Анқарадаги президентлик мажмуасида бўлиб ўтадиган инаугурация маросимида 21 та давлат раҳбари ва 13 бош вазир, шунингдек, кўплаб вазирлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, жумладан, Туркий давлатлар ташкилоти, НАТО ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо ҳамкорлар қатнашади, дея хабар бермоқда «Anadolu» ахборот агентлиги.

 

Президентлик сайловларида 27 млн 834 минг 589 овоз билан ғалаба қозонган Эрдоған 3 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 14:00 да Туркия Буюк Миллат Мажлисида қасамёд қилиш маросимида иштирок этади. Эрдоғон мандатини Туркия Олий Миллат Мажлиси муваққат спикери Девлет Бахчелидан қабул қилиб олади.

 

Маросимда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Венесуела Президенти Николас Мадуро, Болгария Президенти Румен Радев, Черногория Президенти Кирил Рамафоса, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Конго Президенти Денис Сассу Нгуессо, Косово Президенти Вёса Усмоний, Шимолий Македония Президенти Эрсин Татар, Шимолий Македония Президенти Стево Пендаровски, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Бангладеш Президенти Моҳаммад Шаҳабуддин Чуппу, Гвинея Президенти Мамади Думбуа ва бошқа бир қатор давлат раҳбарлари иштирок этади.

 

Бундан ташқари, фахрий меҳмонлар рўйхатидан 13 нафар бош вазир ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, НАТО Бош котиби Енс Столтенберг ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Таҳа каби 8 та халқаро ташкилот вакиллари ўрин олган.

 

Инаугурация маросими якунлангач, Туркия президенти Вазирлар Маҳкамасининг янги таркибини эълон қилади.

 

custom img

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда

Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим ёнилғи қуйиш шохобчаларида давлат хизматчиларига навбатсиз ёки хизмат гувоҳномаси асосида бензин сотилаётгани айтилмоқда.

custom img

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.

custom img

Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюрди.

custom img

АҚШ Нигериядан ҳарбийларининг асосий қисмини олиб чиқди

AҚШ Нигерияда ИШИДга қарши бир неча ой давом этган қўшма ҳарбий операция якунлангач, мамлакатга юборилган ҳарбий хизматчиларининг асосий қисмини олиб чиқди.

custom img

Покистонда йўловчи автобуси жарликка қулади: камида 40 киши ҳалок бўлди

Яна 8 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"