Жаҳон

Иордания валиаҳд шаҳзодаси саудиялик архитекторга уйланди

Тўйга 1 700 дан зиёд меҳмон – таниқли инсонлар, сиёсатчилар, Қироллик оиласи аъзолари келди.

Иордания валиаҳд шаҳзодаси саудиялик архитекторга уйланди

 

Иордания Қироли Абдулла II нинг ўғли, валиаҳд шаҳзода Ҳусайннинг никоҳ тўйи бўлиб ўтмоқда. 

 

Унинг рафиқаси архитектор Ражва Ал-Саиф Саудия Қироллик оиласи билан қон-қариндош.

 

Маросимининг биринчи куни пойтахт Аммандаги Заҳрон саройида бўлиб ўтди.

 

Тўйга 1 700 дан зиёд меҳмон – таниқли инсонлар, сиёсатчилар, Қироллик оиласи аъзолари келди. Улар орасида Британия валиаҳд шаҳзодаси Уильям рафиқаси Кейт билан, Испаниянинг собиқ Қироли Хуан Карлос 1 рафиқаси София билан, Голландия Қироллиги жуфтлиги Виллем-Александр ва Максима, шунингдек, АҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден ҳамда Вакиллар палатаси собиқ спикери Нэнси Пелоси бор.

 

Иорданияликлар Амман кўчаларини тўлдиришди, пайшанба куни мамлакатда дам олиш куни, деб эълон қилинган.

 

Қироллик тўйи уч кун давом этади.

 

28 ёшли валиаҳд шаҳзода Ҳусайн Сандхерст ҳарбий академияси битирувчиси. Унинг 29 ёшли рафиқаси Ражва таниқли тадбиркор Ҳолида Ал-Саифанинг қизи. Келин онаси томонидан Саудия Қироллиги хонадонига яқин ҳисобланади.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"