Жаҳон

Босфор ва Дарданелл бўғозидан ўтиш нархи ошади

Янги тартиб жорий қилингач, мамлакатнинг айни йўналишдаги даромади йилига 900 миллион долларга етади.

Босфор ва Дарданелл бўғозидан ўтиш нархи ошади

 

Туркия 1 июлдан бошлаб Босфор ва Дарданелл бўғозидан ўтаётган кемалар учун тўлов миқдорини камида саккиз фоиз оширади. Бу ҳақда «Айдинлик» газетаси мамлакат Транспорт ва инфратузилма вазирлиги ҳузуридаги Денгиз ишлари бош бошқармаси қарорига таяниб хабар берди.

 

Ҳукумат ўтган йил октябрда кемаларнинг Қора денгизга ўтиши учун йиғимни беш карра оширган. Тўлов 1936 йил Монтре конвенциясида белгиланган олтин франк қийматида амалга ошириб келинади.

 

«Монтре конвенциясига кўра, олтин франк қийматида солиқ коэффициенти ва Туркия портларига кирмай ўтаётган кемалардан олинадиган йиғим 1 июлдан 8,3 фоиз, яъни 4,42 доллар оширилади», — дейилади хабарда.

 

Янги тартиб жорий қилингач, мамлакатнинг айни йўналишдаги даромади йилига 900 миллион долларга етади.

 

Газета аниқлик киритишича, Монтре конвенцияси имзоланаётганда олтин франк 0,8 долларга тенг эди. Ўтган йил октябрда эса бу қиймат 4,08 долларга чиқди.

 

Монтре конвенциясига кўра, савдо кемалари тинч ва ҳарбий вазиятда Босфор ва Дарданелл бўғози орқали эркин ҳаракат қилиши мумкин. Ҳужжатга кўра, Қора денгизга туташ бўлмаган давлатларнинг ҳарбий кемалари ушбу денгизда уч ҳафтадан ортиқ қолмаслиги керак. Фавқулодда вазиятларда Туркия жанговар кемаларни Босфор ва Дарданелл бўғозидан ўтказмаслиги мумкин.

 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"