Ўзбекистон

Қатар амири Самарқанддаги меъморий обидаларни бориб кўрди

Шунингдек, амир вилоятдаги “Боқий шаҳар”га ташриф буюрган.

Қатар амири Самарқанддаги меъморий обидаларни бориб кўрди

 

Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадим ва бетакрор Самарқанд шаҳрининг улуғвор меъморий обидаларини кўздан кечирди.

 

Давлат раҳбарлари дастлаб Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейини бориб кўрди. Маълумки, Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек буюк олим ва ҳукмдор сифатида илм-фан ва маданият ривожига катта ҳисса қўшган. Ўрта асрлардаёқ ноёб расадхона кашф қилиб, осмон жисмларини жуда аниқ ўрганган. Унинг “Зижи жадиди Кўрагоний” асари бутун дунёда, хусусан, араб оламида фалакиёт бўйича илмий манба сифатида машҳур бўлган.

 

Танишув чоғида темурийлар даврида илм-фан, маданият ва бунёдкорлик юксак даражада ривожлангани, бу юртимиздаги Иккинчи ренессансга асос бўлгани ёдга олинди. Бугун юртимизда ислом цивилизацияси, алломалар меросини ўрганиш бўйича марказлар ташкил этилгани таъкидланди.

 

Кейинги манзил “Афросиёб” музейи бўлди. Бу ердаги экспонат ва деворий суратлар Самарқанд шаҳрининг уч минг йиллик тарихидан ҳикоя қилади. Шундай суратлардан бирида Афросиёб ҳукмдорининг элчиларни қабул қилиш маросими акс этган. Бу аждодларимиз дипломатияга катта эътибор бергани, Шарқ ўлкалари билан азалдан ҳамкорлик яхши бўлганини кўрсатади.

 

Дунёга машҳур Регистон майдони – мамлакатимизнинг яна бир “ташриф қоғози”, аждодларимиз бунёдкорлик салоҳиятининг гўзал ифодаси. Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларининг маҳобати, ўзига хос архитектураси ҳаммада ҳайрат ва ҳавас уйғотади.

 

Олий мартабали меҳмонга мадрасаларнинг қурилиш тарихи, нақш ва рамзларнинг мазмуни, майдонда амалга оширилган таъмирлаш ишлари ҳақида сўзлаб берилди. Қатар Амири мадрасаларни катта қизиқиш билан томоша қилди.

 

Сўнг давлат раҳбарлари Самарқанднинг Халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” мажмуасига ташриф буюрдилар.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.