Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ХВФ раҳбари билан учрашди

Мулоқотда глобал иқтисодиёт ва барқарор тараққиётга оид масалалар юзасидан фикр алмашилган.

Шавкат Мирзиёев ХВФ раҳбари билан учрашди

 

Бугун, 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиевани қабул қилди.

 

Ўзбекистон билан Халқаро валюта фонди ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, жумладан, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, пул-кредит ва фискал сиёсатни такомиллаштириш борасидаги ислоҳотлар каби устувор йўналишларда янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Кейинги йилларда ХВФ билан ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Бу даврда фонднинг 70 дан ортиқ миссияси Ўзбекистонда бўлди, эксперт-техник кўмак кенгайиб бормоқда.

 

ХВФ раҳбари Кристалина Георгиева Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини тўлиқ қўллаб-қувватлади ҳамда унинг амалга оширилишига бундан буён ҳам кўмаклашишига тайёрлигини билдирди.

 

Глобал иқтисодиёт ва барқарор тараққиётга оид долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

Шу билан Ўзбекистон Президентининг Самарқандга ташрифи якунланди, давлат раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.