Жаҳон

Каховка ГЭСидаги фалокат: 40 мингдан ортиқ одам сув тошқини хавфи остида

Украина Бош прокурори маълум қилишича, ҳукумат 17 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилмоқда.

Каховка ГЭСидаги фалокат: 40 мингдан ортиқ одам сув тошқини хавфи остида

 

Херсон вилоятининг 40 мингдан ортиқ аҳолиси Россия босқинчи армияси томонидан Каховка ГЭС тўғонини вайрон қилиши натижасида сув тошқини хавфи остида қолди. Бу ҳақда Украина бош прокурори Андрей Костин Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

 

Украина бош прокурори Европа Иттифоқининг адлия бўйича комиссари Диде Райнерс билан суҳбатда бўлиб, унга Каховка ГЭСининг вайрон бўлиши оқибатлари ҳақида гапириб берди.

 

«40 мингдан ортиқ одам сув тошқини хавфи остида. Украина ҳукумати 17 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилмоқда. Афсуски, Россия назорати остидаги ҳудудда 25 мингдан ортиқ тинч аҳоли вакиллари бор», — дейди Костин.

 

Андерй Костиннинг таъкидлашича, Херсон вилоятининг руслар томонидан эгаллаб олинган ҳудудларидаги аҳоли эвакуация қилинмаган. Костин Россиянинг ҳаракатларига жавобан Европа ва жаҳон ҳамжамиятининг адекват муносабати бўлишига умид билдирган.

 

Эслатиб ўтамиз, кеча 6 июнь куни Херсон вилоятидаги Каховска ГЭС тўғони портлатиб юборилди. Бунинг натижасида ҳудудларни сув боса бошлаганди. 

 

Новая Каховка қишоқ маъмуриятининг таъкидлашича, 7 киши сув тошқини натижасида бедарак йўқолган. Ҳозирча, ГЭС тўғонини ким портлатиб юборгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Украинанинг иддао қилишича, бу ишни Россия кучлари амалга оширган.

 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"