0

Ўзбекистон — Италия: иқтисодий ривожланиш йўлида

Шавкат Мирзиёевнинг Италияга расмий ташрифи арафасида Рим шаҳрида қўшма бизнес-форум бўлиб ўтди.

Ўзбекистон — Италия: иқтисодий ривожланиш йўлида

 

Жорий йилнинг 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Италия Республикасига расмий ташрифи арафасида Рим шаҳрида қўшма бизнес-форум бўлиб ўтди. Унда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, икки давлатнинг етакчи ишбилармон доираларининг 200 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.



Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Эдмондо Чириелли тадбирни очар экан, Италия ишбилармон доираларининг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Италияга бўлажак ташрифи — тарихий воқеа, унинг сиёсий ва бизнес масалаларига бой кун тартиби, кўп томонлама шерикликни ривожлантиришга йўналтирилганлиги эса мамлакатларимиз ўртасидаги бугунги муносабатларнинг энг юксак даражасининг ифодаси, дея эътироф этилди.

 

«Ўзбекистон Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк ҳисобланиб, шериклик нуқтаи назаридан стратегик аҳамиятга ва катта салоҳиятга эга давлатдир. Биз Ўзбекистоннинг замонавий ривожланишида иштирок этишни истаймиз ва кўп томонлама муносабатларимизни чуқурлаштиришга тайёрмиз. Тадбиркорлар юқори технология, юқори сифатли маҳсулотлар таклиф этиб, катта қизиқиш билдириб, ҳамкорлик қилишга тайёр. Ва бу борада икки томонлама ҳамкорликнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш учун кўмак берамиз», — деди Эдмондо Чириелли.



Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов форум иштирокчиларига қутлов сўзи билан мурожаат қилар экан, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг барча имкониятларини муҳокама қилиш нуқтаи назаридан бундай миқёсдаги тадбирларни ўтказиб туриш муҳимлигини таъкидлади.



Ўзбекистон, Европа Иттифоқидаги энг йирик савдо шерикларидан бири бўлган Италия билан ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратаётгани таъкидланди.



Савдо ва инвестициялар ҳамда саноат кооперацияси соҳасида эришилган бир қатор натижалар тилга олинди. Хусусан, сўнгги тўрт йилнинг ўзида Ўзбекистонга жалб этилган Италия инвестицияларнинг умумий ҳажми 7 баробар, мамлакатимизда фаолият юритаётган Италия капитали иштирокидаги корхоналар сони эса икки баробар ошди. Асосий ҳамкорлар орасида Даниели, Пиетро Фиорентини, Терранова, Фин операси компаниялари тегишлилик бўйича металлургия, электротехника саноати, заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритмоқда.



Буларнинг барчаси икки томонлама ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашганидан, Ўзбекистон-Италия муносабатлари мазмун ва натижадорлик жиҳатидан юксалиб бораётганидан далолат беради.



Бизнес-форумда Италия компаниялари раҳбарларига Ўзбекистоннинг сармоявий салоҳияти тақдим этилди. Шунингдек, мамлакатимизда тадбиркорлик ва хорижий инвесторлар фаолияти учун қулай шарт-шароит яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ҳақида сўзлаб берилди.



Узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишнинг энг истиқболли йўналишлари сифатида тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, металлургия, кимё ва автомобилсозлик, электроника ва бошқа кўплаб соҳалар белгиланди.



Тадбирнинг бой дастури давомидаB2B вa G2B форматида учрашувлар ўтказилиб, ишбилармон доиралар вакилларига аниқ инвестиция ташаббусларини биргаликда ҳаётга татбиқ этишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш имконини яратилди. Иқтисодиётнинг драйвер йўналишларининг инвестициявий салоҳиятини акс эттирувчи реал ҳолатлар муҳокама қилинди.



Форум якунлари бўйича энергетика, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, чарм-пойабзал, тўқимачилик ва машинасозлик саноати, экология, транспорт ва логистика, шунингдек, банк секторини қамраб олган инвестициявий битимлар ва савдо шартномалари имзоланди.

custom img

Кумуш нархи тарихий рекорд даражада кўтарилди

Кумуш нархининг кескин кўтарилиши инвесторларнинг қимматбаҳо металларга бўлган қизиқиши кучайгани билан изоҳланмоқда.

custom img

Доллар ўсмоқда, аммо қадрсизланмоқда

Ноябрь ойида Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий пул ўтказмалари қарийб 400 млн долларга қисқарган.

custom img

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси олишни бошлади

Тожикистон 2026 йил биринчи чорагида Марказий Осиё Бирлаштирилган энергетика тизимига тўлиқ ўтилиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юк ташиш имкониятларини кенгайтиради

Ўзбекистон денгиз орқали юк ташиш учун Озарбайжон ва Туркманистондан паром кемаларини харид қилишни режалаштирмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Доллар индекси сўнгги уч йил ичидаги энг паст даражага тушган эди.

custom img

Apple компанияси ишлаб чиқаришни Хитойдан Ҳиндистонга кўчиради

Қарор Трампнинг савдо сиёсати билан боғлиқ.

custom img

1 майдан халқаро савдо майдончаларида харидлар камаяди

Қонун шахсий эҳтиёжлар ва тижорат мақсадида товар олиб кирувчиларга қаратилган.

custom img

Хитой маҳсулотлари Корея ёрлиғи билан сотилмоқда

Бу орқали компаниялар Трампнинг божларини четлаб ўтмоқчи.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Ўзбекистон — Италия: иқтисодий ривожланиш йўлида