Ўзбекистон

Сурхондарё ва Тошкент ораси 150 километрга қисқармоқда

Сурхондарёда халқаро аҳамиятга эга иккита трассани бирлаштирувчи ва Тошкентга юклар етказилиш вақтини қисқартиришга хизмат қилувчи янги йўл қурилмоқда.

Сурхондарё ва Тошкент ораси 150 километрга қисқармоқда

 

Сурхондарё вилоятида халқаро аҳамиятга эга иккита трассани бирлаштирувчи ва Тошкентга юклар етказилиш вақтини қисқартиришга хизмат қилувчи янги йўл қурилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, янги йўл М39 ва М41 автомагистралларини қисқа масофада бирлаштиради.

 

ОТБ маблағлари ҳисобидан Сурхондарё вилоятидаги 4R105 Дарбанд — Бойсун — Элбаён автомобиль йўлининг 5–70-километр (65 километр) қисмини ва 4R100 Манғузор — Жарқўрғон — Бандихон — Олтинсой — Денов автомобиль йўлининг 128–174-километр (46 километр) қисмини реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автомобиль йўлининг умумий узунлиги 111 километрни ташкил этади.

 

Мазкур автомобиль йўлларини реконструкция қилиниши билан Сурхондарё вилояти ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М39 ва М41 автомагистраллари қисқа масофада бирлаштирилиб, Тошкент шаҳрига қатновни амалга ошираётган халқаро ва маҳаллий автоташувчилар учун мавжуд 298 километр узунликдаги автомобиль йўли 146 километр қисқартирилади ва натижада масофа 152 километрни ташкил этади.

 

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"