Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Италия бош вазири билан учрашди

Музокарада икки мамлакат ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни рағбатлантириш зарурлиги таъкидланган.

Шавкат Мирзиёев Италия бош вазири билан учрашди

 

Рим шаҳридаги расмий тадбирлар дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кижи саройида Италия Республикаси Вазирлар кенгаши Раиси Жоржа Мелони билан музокара ўтказди.

 

Давлат раҳбари Италия заминида кўрсатилаётган самимий меҳмондўстлик учун дилдан миннатдорлик билдирди.

 

Италия Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим ва ишончли шериги экани, кейинги йилларда сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, энергетика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик фаоллашгани қайд этилди.

 

Бугун стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилгач, мамлакатлар ўртасидаги алоқалар мисли кўрилмаган юксак даражага чиқди. Ушбу, ҳеч муболағасиз, тарихий воқеа Ўзбекистон-Италия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантиришда янги муҳим босқичнинг бошланишидир.

 

Бош вазир Жоржа Мелони Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас демократик янгиланишлар ва иқтисодий ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда уларнинг муваффақиятига ишонишини билдирди.

 

Етакчилар муносабатларни устувор йўналишларда янада мустаҳкамлаш истиқболларини батафсил муҳокама қилдилар.

 

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш асосий вазифа экани таъкидланди. Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми кейинги йилларда икки баробар кўпайди. Металлургия, энергетика, электротехника ва бошқа тармоқларда Италиянинг етакчи компаниялари билан саноат кооперацияси лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилди.

 

Куни кеча ўтган бизнес форуми давомида жами 9  млрд евродан зиёд қийматга эга инвестициявий битимлар ва савдо шартномалари имзоланди.

 

Амалий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигини ҳисобга олиб, томонлар технологик ва инновацион шериклик бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлигини қайд этдилар.

 

Икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни рағбатлантириш зарурлиги таъкидланди.

 

Маданият, итальян тилини ўрганиш, таълим ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун катта салоҳият борлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Бош вазир Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда шериклик, яхши қўшничилик ва ишонч муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади ҳамда “Италия – Марказий Осиё” ҳамкорлик форматини янада ривожлантиришга чақирди.

 

Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилар экан, афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишни, шу жумладан, Термиз шаҳридаги логистика маркази имкониятларидан фойдаланган ҳолда давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Учрашув якунида Президент Шавкат Мирзиёев Италия Бош вазири Жоржа Мелонини ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

 

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

Раислик концепцияси доирасида 100 дан ортиқ чора-тадбир кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Давлат раҳбари Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчиларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди.

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Президент ресурслардан самарали фойдаланиш ва айланма иқтисодиёт бўйича ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Туркманистондан кейин Ўзбекистон: Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

Туркманистондан кейин Ўзбекистон: Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

Бу ҳақдаги қарор МДҲ Раҳбарлар кенгашининг йиғилишида қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов икки томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

Президент Туркманистонда ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилиб, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.