Жаҳон

Украинада қулаган ГЭС ўрнида янгиси қурилади

Лойиҳа бир миллиард еврога тушиши мумкин.

Украинада қулаган ГЭС ўрнида янгиси қурилади

 

Вайрон бўлган Каховка ўрнида янги ГЭС қурилади ва тўғоннинг бузилиши учун айбдорлар судда жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда «Укргидроэнерго» раҳбари Игор Сирота ва ҳуқуқшунос Карен Галми маълумот беришди.

 

Каховка ГЭСини йўқ қилишнинг учта асосий версияси мавжуд. Станция жойлашган ҳудудни назорат қилаётган Россия воқеани Украина ҳарбийлари томонидан қилинган «саботаж» деб атамоқда. Ўз навбатида, Киев Москвани ГЭСни атайлаб бузганликда айблайди. Бундан ташқари, баъзи кузатувчилар ўққа тутилган тўғон ҳар икки томон учун ҳам кутилмаганда қулаб тушган бўлиши мумкин деган версияни илгари суришмоқда.

 

“Ишғолдан кейин Каховка сув омбори керакли сув даражасини тиклаш учун тўсиб қўйилди ва шу жойда янги ГЭС қурилиши бошланади. Аввало, аҳолини сув билан таъминлаш, кейин эса бир вақтнинг ўзида янги станция қуриш бўйича техник ишларни бажариш керак”, — деди Сирота.

 

«Укргидропроэкт» лойиҳа институти аллақачон Каховка сув омборини ёпиш бўйича дастлабки қарорларни тайёрламоқда, улар яқин уч-тўрт кун ичида тайёр бўлади.

 

Кўприк ва темирйўл линияси бўлган янги ГЭС қурилиши камида беш йил давом этади.

 

“ГЭС инфратузилмасининг қулфлаш тизими ва бошқа қисмлари шикастланганини ҳисобга олсак, янги станция қурилишига камида миллиард евро керак бўлади”, — деб ҳисоблайди Игор Сирота.

 

Турбиналарда ҳам, трансформаторларда ҳам машина мойи бўлган: захирада максимал 450 тонна хомашё бор бўлган. 150 тоннадан ортиқроқ мой дарёга тушган. Қолган нефть катта эҳтимол билан Қора денгизга тушади.

 

Профессор Карен Галмининг сўзларига кўра, Каховка ГЭСи билан боғлиқ вазиятда шубҳасиз, кенг кўламли оқибатлар ҳақида гапириш мумкин. Аммо бу норма асосида атроф-муҳитга етказилган зарар учун қонуний жавобгарликка тортиш жуда қийин.

 

“Каховка ГЭСининг тўғонига атайлаб қилинган ҳужум ҳар қандай ҳолатда ҳам ноқонуний бўлади, ҳатто Россия томони буни ўзини Украина ҳужумидан ҳимоя қилиш учун қилган деб даъво қилса ҳам”, — дея тушунтиради Гелми.

 

Экспертга кўра, урушда агар томонлардан бири босқинчи бўлса, унинг назорати остидаги фуқаролик объектлари хавфсизлиги учун жавобгарлик даражаси юқорироқ бўлади. Шу билан бирга, Женева конвенцияларига мувофиқ босқинчи тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун жавобгардир.

 

Профессор халқаро ташкилотлар, биринчи навбатда, БМТ Хавфсизлик Кенгаши тўғонни қасддан бузишга алоқадорлиги исботланса, Россияни жавобгарликка торта олишига ишончи комил эмас.

 

“Ўтган асрнинг 90 йиллари бошида Ироқ Қувайтга ҳужум қилганда БМТ Хавфсизлик Кенгаши бунга тўғри муносабат билдирган. Агрессия нафақат қораланган, балки халқаро комиссия ҳам тузилган. Товон ундириш учун етказилган зарар баҳоланган. Аммо бу гал бундай бўлмайди, чунки гап Хавфсизлик Кенгашига аъзо бўлган Россия ҳақида кетмоқда”, — дейди у.

 

custom img

Эбола эпидемияси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 131 нафарга етди

Дунё бўйлаб Эбола билан касалланишнинг 500 дан ортиқ гумон қилинган ҳолати қайд этилган.

custom img

Қирғизистон тарихий адолат тикланишига умид қилмоқда — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти давлат раҳбарларини мамлакат номзодини БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолигига қўллаб-қувватлашга чақирди.

custom img

АҚШ Эрон билан музокараларни қайта бошлаш учун бешта шарт илгари сурди

Ушбу таклифлар бажарилган тақдирда ҳам, минтақадаги кескинлик тўлиқ бартараф этилиши кафолатланмаган.

custom img

АҚШдаги масжидда қуролл ҳужум уюштирилди: уч киши ҳалок бўлди

Гумонланувчилар отишмадан сўнг ўз жонига қасд қилган.

custom img

Покистон Эрон уруши фонида Саудия Арабистонига минглаб аскар ва қирувчи самолётлар юборди

Юборилган техникалар покистонлик ҳарбийлар томонидан бошқарилади, харажатларни эса Саудия Арабистони қоплайди.

custom img

Туркияда ресторандаги отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Гумондорни қўлга олиш учун вертолётлар ёрдамида қидирув ишлари бошланган. У 17 ёшда экани айтилмоқда.

custom img

Россияга визасиз кираётган мигрантлар учун 1 июлдан “RuID” мажбурий бўлади

Янги тартиб Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон, Озарбайжон ва Грузия фуқароларига ҳам татбиқ этилади.

custom img

Эроннинг вазияти кескин минтақадаги стратегик легитимлиги, структуравий чидамлилиги ва тинчликка асосланган дипломатияси

Эрон миллий жипслик ва бирлик, ҳарбий кучларининг қудрати ва мустаҳкамлиги, олий раҳбарнинг донишмандона чоралари, ҳуқуқий легитимлик, иқтисодий чидамлилик ва охир-оқибат тинчликка асосланган фаол дипломатия каби олтита компонентга таянган ҳолда, кўп қутблиликка интилаётган тартибда ўз мавқеини мустаҳкамламоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"