Ўзбекистон

Чилонзордаги портлашда ҳалок бўлганлар борлиги маълум бўлди

Шунингдек, 17 нафар фуқаро касалхонага ётқизилган.

Чилонзордаги портлашда ҳалок бўлганлар борлиги маълум бўлди

 

Чилонзордаги мис қувурлари ишлаб чиқарувчи цехда бугун, 14 июнь куни соат 09:50 да портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, цехнинг бир қаватли бостирмаси (ангар)да технологик жараённи бузилиши натижасида портлаш ҳодисаси содир бўлиб, ёнғин юзага келган. Натижада цехнинг том қисми конструкцияларининг қулаб тушиши ва 50 квадрат метр майдонда ички қисми ва дастгоҳларининг ёнишига олиб келган. 

 

Ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган ва 17 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

 

Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"