Жаҳон

Столтенберг Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш шартини эълон қилди

Украина Россия устидан ғалаба қозониши керак.

Столтенберг Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш шартини эълон қилди

 

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми Киевга бўлажак музокаралар учун ўз позициясини мустаҳкамлаш имконини беришини айтди. Бу ҳақда у АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан музокаралар якунлари чоғида бўлишди, деб ёзади «РИА Новости». 

 

«Украиналиклар ҳужум бошлади, улар олға силжиб, ўз позицияларини мустаҳкамламоқда», – дея таъкидлади альянс бош котиби.

 

Столтенбергнинг сўзларига кўра, «украиналиклар қанча кўп ҳудудларни қайтариши мумкин бўлса, уларнинг музокаралар столидаги позициялари шунчалик мустаҳкам бўлади».

 

Аввалроқ Шимолий Атлантика альянсининг Европадаги собиқ бош қўмондони ўринбосари Ричард Ширрефф эҳтимолий можарода НАТО Россияга қаршилик кўрсата олмаслигини айтган эди. Шунингдек, у 2022 йилда Мадриддаги саммитда Столтенберг НАТО юқори тайёргарликдаги кучлар сонини 300 минг кишига етказишини эълон қилганини, аммо бу амалга ошмаганини эслатди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.