Ўзбекистон

Россия–Украина урушида ўзбекистонликлар ҳам ҳалок бўлгани айтилмоқда

Ҳозирга қадар 100 га яқин Марказий Осиё фуқаролари жанг майдонида ҳалок бўлган.

Россия–Украина урушида ўзбекистонликлар ҳам ҳалок бўлгани айтилмоқда

 

2022 йил 24 февраль куни Россиянинг Украинага қарши босқинчилик уруши бошланганидан буён камида 93 нафар Марказий Осиё фуқаролари, жумладан, 34 нафар ўзбекистонлик жанг майдонида ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC Рус хизмати журналист суриштирувига таяниб хабар берди.

 

Қирғизистондан 19 нафар, Тожикистондан 40 нафар фуқаро ҳарбий ҳаракатларда ўлим топган. Уларнинг барчаси Россия томонида жанг қилган.

 

Ҳозирга қадар жанг майдонида ҳалок бўлгани аниқланган 93 нафар Марказий Осиё фуқароларининг асосий қисми «Вагнер» хусусий ҳарбий ширкати орқали жазони ўтиш муассасаларидан урушга сафарбар қилинган. Қолганлар эса ҳарбий сифатида турли бўлинмаларда хизмат қилган.

 

BBC суриштирувига кўра, Украинада уруш бошланганидан кейин оғир меҳнат шароитида камтарона маошга қаноат қилиб ишлашга одатланган марказий осиёлик меҳнат муҳожирларига жанг майдонида ҳам талаб ошган. Улар ҳандақ (окоп) қазиш ва вайрон бўлган ҳудудларни қайта тиклашга жалб этилган. Қамоқхонадан урушга юборилган собиқ маҳкумлар – «Вагнер» ширкати ёлланма аскарлари эса ҳарбий ҳаракатларда бевосита қатнашган.

 

Марҳумларнинг яқинлари урушда ҳалок бўлган фарзандларининг ҳатто жасадини ҳам ололмаётганидан шикоят қилган.

 

«Алам қиладигани – фарзандим ҳалок бўлгани ҳақида ҳеч ким хабар бермади, ҳалигача жимжитлик! Болажоним бегона юртда тупроққа қўйилгани қалбимни ўртамоқда. Ўғлим ёнимда бўлсин дейман. Тирик ҳолда бағримга қайтмади, жиллақурса жасадини келтириб беришсин», – деган жангда ҳалок бўлган аскарлардан бирининг онаси.

 

Аввалроқ Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Россия қамоқхонасидан Украинадаги урушга юборилган 23 ёшли юртдошимиз Ш.Тожибоев ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Ш.Тожибоев жасадининг ярми (оёқларсиз) Ўзбекистонга олиб келинганди.

 

Жамоат фаоллари бир неча ойдан буён Россияда меҳнат қилаётган Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон ватандошларини Украина урушига юборишга қаратилган тарғибот кучайганидан огоҳлантирмоқда.

 

Хусусан, 31 май куни «Справедливая Россия» партияси раҳбари Сергей Миронов Думадаги чиқишида урушда Россия томонида туриб қатнашмоқчи бўлган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларининг ўз давлатида жиноий жавобгарликка тортилаётганидан ёзғирган эди. Рус сиёсатчисининг даъвосига жавоб берган «Юксалиш» УМҲ раиси Бобур Бекмуродов унга ўз «ишлари» билан шуғулланишни маслаҳат берган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.