Жаҳон

Bloomberg: БАА ва Саудия Арабистони Европага босим ўтказмоқда

Улар Дамашққа нисбатан санкцияларни бекор қилиш ва Сурия билан дипломатик муносабатларни тиклашни талаб қилмоқда.

Bloomberg: БАА ва Саудия Арабистони Европага босим ўтказмоқда

 

Агентлик маълумотларига кўра, араб амирликлари расмийлари бир неча ой давомида Европа Иттифоқи вакиллари билан суҳбатда Сурия билан алоқаларни тиклаш ғоясини илгари сурган. Уларнинг алоқалари турли даражаларда содир бўлади. Суҳбат чоғида араб давлатлари вакиллари санкциялар юмшатилмаса, 12 йилдан бери давом этаётган можарога барҳам бериш бўйича дипломатик чоралар фойдасиз бўлишини таъкидлади. Бундай ҳаракат Суриянинг вайрон бўлган иқтисодиётини жонлантириш имконини беради, дейди улар.

 

Агар Сурияда иқтисод тиклана бошласа, миллионлаб қочқинлар ўз ватанларига қайтишни хоҳлашади, дейди араб монархиялари вакиллари. Шунингдек, иқтисодий вазиятнинг яхшиланиши қочқинларни қабул қилаётган қўшни давлатларга босимни юмшатади.

 

Bloombergʼнинг қайд этишича, Франция ва Германия Сурия билан алоқаларни тиклаш имкониятини истисно қилмоқда. Улар бу уруш сабабларини бартараф этишга ёрдам бермаслигини таъкидлайдилар. Пайшанба куни Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Хосеп Боррель Сурия бўйича донорлар конференциясида Дамашққа нисбатан «Европа Иттифоқи сиёсатини ўзгартириш» учун ҳозир ҳеч қандай шароит йўқлигини айтди. Ҳар қандай ўзгариш, дея қўшимча қилди у, Асаднинг сиёсий ислоҳотларни амалга ошириши ва БМТ резолюцияларини бажаришига боғлиқ бўлади. Европа Иттифоқи позициясини Қўшма Штатлар қўллаб-қувватлайди, дея таъкидлайди агентлик.

 

Март ойида Британия, Германия, АҚШ ва Франция ҳукуматлари Сурияда можаро бошланганининг 12 йиллиги муносабати билан қўшма баёнот чиқарган эди. Улар Суриядаги фуқаролар урушини ҳал қилишнинг сиёсий йўли топилмагунча, Сурия билан муносабатларни яхшиламасликларини билдиришди. Улар «БМТ кўмагида ва БМТнинг 2254-сонли кўрсатмаларига мувофиқ сурияликларнинг ўзлари бошчилигидаги сиёсий жараён»га чақиришди.

 

Маълумот учун 2011 йил 15 мартда Суриянинг бир қанча шаҳарларида 2000 йилдан буён ҳукмрон мамлакат президенти Башар ал-Асадга қарши оммавий норозилик («Ғазаб куни») бошланганди. Бу воқеалар расмий ҳокимият ва ички мухолифат ўртасидаги қарама-қаршиликнинг бошланиши бўлиб, кўп ўтмай халқаро кучлар иштирокида фуқаролар урушига айланиб кетди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.