Ўзбекистон

Ёзда кондиционердан фойдаланиш зарарлими?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Ёзда кондиционердан фойдаланиш зарарлими?

 

Ёзнинг жазирама кунлари барчамиз салқин ва баҳаво жой излаймиз. Табиийки, бундай пайтда кондиционер ҳақиқий халоскорга айланади. Бироқ ундан мунтазам ва нотўғри фойдаланиш турли касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

 

Тиббиёт фанлари номзоди Дурдона Алимованинг маълумот беришича, иссиқ кунларда кондиционернинг салқин ҳаво оқими, айниқса, гўдаклар ва ёши катта кишиларга ижобий таъсир этади. Сабаби уларда танани совитиш тизими мукаммал бўлмайди. Бироқ бу қурилма тагида узоқ вақт ўтириш ҳар қандай инсон саломатлигида салбий ўзгаришларни келтириб чиқаради.

 

Энг аввало, кондиционердан мунтазам фойдаланиш туфайли хонада намлик йўқолиб, ёпиқ дераза ва эшиклар шароитида ҳаво кислород билан тўйинмайди. Бу эса вақт ўтиши билан терининг қуруқлашиб, юзда ажинлар пайдо қилади. Қолаверса, терининг доимий қуруқлиги унинг ташқи қатламига салбий таъсир этиб, қичишиш юзага келади.

 

Шунингдек, салқин хонадан иссиқ жойга чиқиш, яъни икки хил экстремал ҳарорат танада стресс реакцияларни келтириб чиқаради. Бу ўз навбатида юрак-қон томир тизими касалликларини қўзғаши мумкин.

 

Қолаверса, қон босими одатда иссиқдан кўра совуқ ҳавода юқори бўлади. Чунки, салқин ҳарорат қон томирларининг сиқилиши ва спазмларга олиб келади. Шундай экан кондиционер тагида узоқ вақт ўтириш систолик ва диастолик қон босимини кўтаради. Шу боисдан хона ҳарорати ташқи ҳаводан кескин фарқ қилмаслиги, яъни 5-7 даража паст бўлиши мақсадга мувофиқ.

 

Кондиционернинг яна бир салбий томони у тана ҳароратини тушириб юборади. Оқибатда бронхит, томоқ, бел ва бўйин оғриқлари юзага келади. Айниқса, қурилманинг совуқ ҳавоси инсонга тўғри йўналтирилса, нафас йўллари ва мушаклар шамоллаши, ҳатто, зотилжам келиб чиқиши мумкин.

 

Шу боис ундан фойдаланганда энг паст ҳароратга қўймаслик (хонадон ва офисларда ўрнатиладиган кондиционерларда +18 ва +20 даража оралиғидаги ҳарорат энг қулай ҳисобланади) ва салқин ҳаво оқимининг хона бўйлаб бир текис тарқалишига эътибор қаратиш зарур.

 

Бундан ташқари, кондиционерларда нафас тизими инфекцияларини қўзғатувчи микроорганизмлар тўпланиб, бу ҳолат аллергик касаллиги бор инсонларга салбий таъсир этиши мумкин. Шу сабабли унинг тозалигига доимо эътибор қаратиш ва фильтрларни тез-тез тозалаб туриш лозим.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.