Ўзбекистон

Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули бўлиб ўтди

Бу галги манзил — Сирдарё вилояти.

Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули бўлиб ўтди

 

Аҳоли мурожаатларига ечим топиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи Сирдарё вилоятида ўрганишларини олиб борди. Бунда асосан йўл, сув, электр энергияси таъминоти ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг ҳолатини яхшилаш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Жумладан, Ховос туманидаги “Оқчангал” ҳамда “Ўзбекистон тўкинчилиги” маҳаллалари аҳолисининг мурожаатларига асосан 31 км ички йўлларни таъмирлаш режа қилиб олинган эди, бугунги кунга қадар 26 км таъмирланди. Бу ишлар ҳудуд аҳолисининг оғирини анча енгил қилди.

 

Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари асосида Сардоба туманида ҳам ички йўллар шағаллаштирилмоқда. "Бирлашган" ва "Файзлиобод" маҳаллалари ҳудудидаги 2,5 км.га яқин ички йўлларга тош-шағал аралашмаси тўкилиб, махсус техникалар ёрдамида текисланди.

 

Ўрганишлари мобайнида электр таъминотида ҳам қатор муаммолар борлиги кўзга ташланди. Аҳолининг мурожаатларига асосан ҳудудларга 2 дона трансформатор, 61 дона темир-бетон устунлар ўрнатилди ҳамда янги электр тармоғи тортилди.

 

Оғир ҳудудлардаги ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ховос туманининг олис “Оқчангал” маҳалласи аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида битта тик қудуқ қазилиб, иккитасида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Бундан ташқари, Мирзаобод тумани “Нурафшон” маҳалласининг аҳолиси 35 йилдан буён сув таъминотидаги муаммолардан қийналиб келар эди. Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари натижасида ҳудудга бир дона тик қудуқ қазилиб, 6 км ичимлик суви тармоғи тортилди. Шунингдек, бир дона тик қудуқда тозалаш ишлари амалга оширилди. Бунинг учун 1 миллиард 594 миллион сўм маблағ ажратилган. Натижада, маҳалладаги 142 хўжалик тоза ичимлик суви билан таъминланади.

 

Гулистон шаҳар аҳолиси йил сайин ортмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда янги сув иншоотлари бунёд этилмоқда. Ҳудуднинг “Янги ҳаёт” маҳалласида қиймати 5 миллиард 605 миллион сўм бўлган 2 дона янги тик қудуқ, сув ҳавзаси ҳамда сув станцияси барпо этилмоқда. Айни кунда 400 метр чуқурликдан  тоза ичимлик суви олинмоқда.

 

Сирдарё туманининг “Тинчлик” маҳалласида хам  қиймати 2 миллиард сўмдан зиёд бўлган сув иншооти қурилиши ниҳоясига етказилмоқда. Аҳолига 4 километрдан зиёд ичимлик суви тармоғи тортилди. Натижада эса 3600дан зиёд аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи янада яхшиланади.

 

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, унинг бандлигини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан биридир. Ховос туманида истиқомат қилувчи Гулнора опа Бекқулова ҳам банкдан олган имтиёзли 25 миллион сўм кредити эвазига томорқасидан 6 сотихлик иссиқхона ташкил этди. Натижада ўзи ва оила аъзолари учун қўшимча даромад манбаи пайдо бўлди.

 

Ховос туманидаги ёш тадбиркорлардан бири Бекмирза Эшбоев “Оқчангал” маҳалласида 6 миллиард сўм маблағ эвазига “Ёшлар меҳнат гузари”ни ташкил этди. Унга Республика ишчи гуруҳи ҳамда сектор раҳбарлари  томонидан жой ажратишда ҳам имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам берилди. Гузарда айни кунда 40 нафар ҳудуд аҳолиси ишлаб келмоқда. Тўлиқ ишга тушгач, яна 100 нафардан зиёд аҳоли иш билан таъминланади.

 

Бу каби ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Республика ишчи гуруҳи кўмагида 636 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан 22 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди.

 

Шу билан бирга Мирзаобод, Сайхунобод, Ховос Боёвут, Сардоба, Оқолтин туманлари ва Янгиер, Гулистон шаҳарларидан 118 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғарма”си маблағлари ҳисобидан субсидия асосида жами 1003,0 миллион сўмлик тикув машинаси, мотокультиваторлар, қандолатчилик учун маиший техникалар, қурилиш асбоб-ускуналари етказиб берилди.

 

Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари давомида аҳолидан  ижтимоий соҳа объектларининг ҳолатини яхшилаш ҳамда қўшимча бинолар қуриш борасида кўплаб мурожаатлар бўлган эди.

 

Гулистон шаҳрининг “Намуна” маҳалласида қуриб фойдаланишга топширилган “Голден кий” номли болалар боғчаси ҳам мазкур ўрганишлар натижаси бўлди дейишимиз мумкин. Мактабгача таълим ташкилоти 175 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 150 нафар болажонлар тарбияланмоқда. Бино замонавий тарзда жиҳозланган. Боғчада 5 та гуруҳ  бўлиб, 20 нафар ишчи ходим меҳнат қилишади.

 

Гулистон шаҳрининг “Нурафшон” маҳалласи аҳолиси ҳам ортгани сабабли қўшимча мактабга эҳтиёж сезилди. Аҳоли мурожаатларига асосан ҳудуддаги 17-сонли мактаб ҳовлисидан қўшимча 240 ўринли бинони қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Мирзаобод туманидаги 2-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳам бир неча йиллардан буён таъмирталаб аҳволда эди. Қолаверса, бола сиғими камлигидан ҳудуд аҳолиси болалари учун боғча излаб овора эди. Қилинган мурожаатларга асосан ҳудудда 4 миллиард 252 миллион сўм маблағ эвазига 150 ўринли қўшимча бинонинг қуриш ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

 

Бу каби бунёдкорлик ишлари вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

custom img

Тошкентнинг модернизм меъморчилиги ЮНЕСКОнинг Халқаро рўйхатига киритилди

Объектлар қаторида “Жемчуг” турар жой биноси, тарих ва санъат музейлари, “Халқлар дўстлиги” саройи, цирк, Марказий кўргазмалар зали, “Космонавтлар” метро бекати, “Қуёш” гелиомажмуаси ҳам бор.

custom img

Беларусга ишлашга бориб, алданиб қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Фуқаро Минскка етиб боргач, иш берувчи билан алоқаси узилиб, маблағсиз ва оғир аҳволда қолган.

custom img

Янги Андижонда 300 миллион долларлик қурилиш лойиҳаси бошланади

Ўзбекистоннинг "Sanderson City" МЧЖ ва Жанубий Кореянинг "U&К Global" компанияси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзолади.

custom img

Қайси ҳолларда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тўхтатилади?

Август ойидан айрим оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тўхтатилиши мумкин. Бунга оиладаги меҳнатга лаёқатли шахсларнинг расмий бандлиги асосий мезон сифатида олинади.

custom img

Навоийда Damas'да 17 нафар боғча боласи ташиган ҳайдовчи жазоланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий чора қўлланилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табриклар учун миннатдорлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табрикларни Янги Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ва халққа билдирилган ҳурмат ифодаси деб баҳолади.

custom img

Жиззах шаҳрининг бош режасига ўзгартириш киритилди

Ҳужжатга кўра, келгуси йилларда шаҳар ҳудуди қарийб икки баравар кенгайтирилади, транспорт, уй-жой ва муҳандислик инфратузилмаси тубдан модернизация қилинади.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги учта ҳужжатли фильм халқаро телеканалларда намойиш этилди

24 июль куни Россия 24, Россия Култура ва Euronews телеканалларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг яратилиш тарихига бағишланган учта ҳужжатли фильм илк бор эфирга узатилди. Фильмларда марказнинг ташкил этилиши, халқаро аҳамияти ва унинг амалга оширилиш босқичлари ёритилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"