Жаҳон

Тарих давомида ўнлаб цивилизациялар бешиги бўлган — Анталия

Анталия ва унинг энг қадимий шаҳарлари ўнталиги.

Тарих давомида ўнлаб цивилизациялар бешиги бўлган — Анталия

 

Тарих давомида ўнлаб цивилизацияларга мезбонлик қилган, ушбу цивилизацияларнинг изларини бугунги кунга қадар асраб-авайлаган ва мазкур изларни ўз зиёратчиларига тақдим этиб келаётган Анталияда томоша қилиш керак бўлган ўнлаб тарихий мерослар мавжуд. Қуйида улар билан батафсил маълумот берилади.

 

Калеичи

 

Анталиянинг шаҳар марказида жойлашган ва бутик меҳмонхоналар, тарихий асарлар, музейлар, махсус лойиҳа асосида қурилган дўконлар, замонавий кафе ва ресторанларга эга бўлган Калеичининг ичи ва ташқариси тақасимон деворлар билан ўралган. Деворлар Рим, Византия, Салжуқийлар ва Усмонийлар даврларининг қўшма асари деб ҳисобланади. Деворлари орасида томи сопол плиткалар билан қопланган 3000 га яқин уй бор.

 

Девордан ташқаридаги Калеичи меъморчилигида Усмонли меъморчилигининг излари сақланган. Уйларнинг ўзига хос тузилмалари нафақат Анталиянинг архитектура тарихи ҳақида тасаввур беради, балки минтақанинг турмуш тарзи, анъаналари ва урф-одатларини ёрқин акс эттиради. Калеичига Ҳадриан дарвозаси орқали кириш мумкин. Бу Анталиядаги энг яхши сақланиб қолган тарихий бинолардан биридир. Рим асари саналган ушбу дарвоза милодий 130 йилда Рим императори Ҳадриан томонидан қурилган.

 

Калеичидаги энг муҳим асарлардан бири Йивли минора мажмуасидир. Мажмуадаги асосий иншоотлар қуйидагилардир: Йивли минораси, Йивли масжиди, Ғиёсиддин Кайҳусрав мадрасаси, Салжуқий мадрасаси, Мавлавийхона, Зенжиркиран мақбараси ва Нигар Хотун мақбараси. Йивли минораси Анталиядаги биринчи исломий иншоотлардан бири ҳисобланади. У VIII асрга оид салжуқий асаридир.   

 

Калеичининг жанубида тарихий кема порти жойлашган. Хавфсиз кўрфазда жойлашган портга ўнлаб круиз қайиқлари лангар ташлаган ҳолда саёҳатчилар хизматига мунтазир. Атрофдаги қояларни ва шаршараларни кўриш учун ушбу қайиқлар билан ҳар куни саёҳат қилиш мумкин.

 

Қадимги шаҳарлар:

 

Перге 

 

Перге Анталия шаҳар марказидан 18 км шарқда жойлашган. Аксу (Кестрос) дарёси қадимда шаҳарнинг географик жойлашувини жуда қимматли қилган унсурлардан бири эди. Айни вақтда, шаҳардаги қишлоқ хўжалигининг тириклик манбаи ҳам эди. Қадимий шаҳарда олиб борилган қазишмалар натижасида қўлга киритилган ноёб асарлар Анталия музейида намойиш этилмоқда. 

 

Термессос

 

Анталиядан 30 км шимоли-ғарбда жойлашган Термессос Туркиянинг энг яхши сақланиб қолган қадимий шаҳарларидан биридир. Шаҳар гўзал табиати ва тарихий обидалари туфайли Миллий боғлар таркибига киритилган. Буюк Искандар қамалига қарши Термессосликларнинг кучли мудофааси билан танилган шаҳар, Писидия ҳудудидаги Миляс деб номланган қисмида жойлашган. Византия даври ва ундан кейинги даврга оид манбаларда шаҳар ҳақида ҳеч қандай маълумот учратишнинг имкони йўқ.

 

Фаселис

 

Кемердан 18 километр, Анталиядан 58 километр жануби-ғарбда жойлашган Фаселис (Пҳалесис) қадимий шаҳрига милоддан аввалги VII асрда Родезия мустамлакачилари томонидан асос солинган. Шаҳарнинг географик жойлашуви унинг муҳим порт шаҳри бўлганлигини кўрсатади. Шаҳар бири ярим оролнинг шимолида, иккинчиси шимоли-шарқда ва учинчиси жануби-ғарбий соҳилда жойлашган учта портга эга.

 

Олимпос

 

Анталиянинг жанубий қирғоғида жойлашган Фаселисдан кейинги иккинчи муҳим порт шаҳарларидан бири. Анталия шаҳар марказидан 85 километр, Кемер тумани марказидан эса 45 километр жануби-ғарбда жойлашган. Шаҳар ўз номини Торос тоғларининг ғарбий йўналишларидан бири бўлган, шимолдан 16 километр узоқликда бўлган 2375 метр баландликдаги Таҳтали тоғидан олган. Бейдағлари - Олимпос миллий боғи чегараларида жойлашган. Шаҳарнинг аниқ ташкил этилган санаси номаълум.

 

Мира

 

Анталия шаҳар марказининг 200 км жануби-ғарбида, Кашнинг эса, 45 км жануби-шарқида жойлашган Мира тарихий шаҳри ҳозирги Демре тумани чегаралари ичида худди шу номдаги текисликда қурилган. Мира қадимий шаҳри, айниқса, Ликия даври қоятош қабрлари, Рим даври театри ва Византия давридаги азиз Николай черкови билан машҳур.

 

Симена

 

Каш ва Демре туманлари орасида жойлашган, Анталиядан 195 км жануби-ғарбида бўлган қадимги Симена, ҳозирда Калекўй номи билан танилган, Ликиянинг қирғоғидаги кичик шаҳарча эди. Ушбу шаҳарча эрамиздан аввалги IV асрдан бери яшаб келаётган стратегик нуқта бўлган. Бу хусусиятни энг ёрқин акс эттирувчи хароба бугунги кунгача сақланиб қолган. Қалъадан Кекова ва унинг атрофидаги энг мукаммал манзараларни томоша қилиш мумкин.

 

Ариканда

 

Финике шаҳар марказидан 30 километр шимолда ва Анталия шаҳар марказидан 140 километр жануби-ғарбда жойлашган қадимий Ариканда шаҳрининг номи Ликия тилида Арй-ка-ванда бўлиб, «баланд қоя ёнидаги жой» деган маънони англатади. Шаҳар номининг филология нуқтаи назаридан Онадўли тилини акс эттириши Ариканданинг минтақадаги энг қадимги шаҳарлардан бири эканлигидан далолат беради.  

 

Патара

 

Кашнинг тахминан 40 км ғарбида, Анталия шаҳар марказидан тахминан 200 км ғарбда, Хантҳос водийсининг жануби-ғарбий учида жойлашган Патара антик шаҳри Ликиянинг энг муҳим ва энг қадимги шаҳарларидан биридир. 1988 йилдан бери қазиш ишлари олиб борилаётган қадимий Патара шаҳри, археологик ва тарихий қадриятлари билан катта аҳамиятга эга, шунингдек, Ўрта Ер денгизи тошбақалари бўлган Саретта-Саретталарнинг миллионлаб йиллар давомида тухум қўйиб кўпайган ноёб соҳилларга эгалик қилиши муҳим аҳамият касб этади.

 

 

Аспендос

 

Анталия шаҳар марказидан тахминан 45 км шарқда жойлашган Аспендос нафақат Онадўлида, балки бутун Ўрта Ер денгизи дунёсида энг яхши сақланиб қолган Рим театри билан машҳур. Шаҳар минтақадаги энг йирик дарёлардан бири бўлган Кўпручай (қадимги Эурймедон) яқинидаги тепалик текислигида қурилган. Шаҳарга тегишли бошқа биноларнинг қолдиқлари театр суянган тепаликдаги текисликда жойлашган. Шаҳарнинг гуллаган даври, шубҳасиз, машҳур театр ва сув йўллари қурилган Рим Императорлик давридир.

 

Сиде

 

Антик даврда Памфилиянинг энг муҳим порт шаҳри бўлган Сиде, Анталиядан 80 километр шарқда ва Манавгатдан 7 километр жануби-ғарбда жойлашган, кенглиги 350-400 метр бўлган ярим оролда барпо этилган. Сиде милоддан аввалги VII асрда аҳоли пунктига айланди. Милоддан аввалги VI асрда у бутун Памфилия ва Лидия қироллигининг ҳукмронлиги остига ўтди. Буюк Искандар ҳукмронлиги остида бир мунча вақт мавжуд бўлган шаҳар, Искандар вафотидан кейин Эллинистик давр подшоҳликлари ўртасида қўлдан қўлга ўтган. Шаҳар кейинги даврларда Пергамон қироллиги, Рим ва Шарқий Рим империяси тасарруфида бўлган.

 

Алания қалъаси

 

Алания шаҳар марказида жойлашган, денгиз ва қуруқликдан етиб борилиши қийин бўлган табиий ҳимояланганлиги туфайли тарихдан ҳозирги кунгача сақланиб қолган Алания қалъаси, Онадўлини безаб турган юзлаб қалъалардан бугунгача етиб келган ўрта асрга оид қалъаларидан биридир. Қалъа 6,5 ​​километр узунликдаги деворлари, 140 дан ошиқ миноралари, 400 га яқин сардобалари, муҳташам, ёзувли ва безакли дарвозалари билан очиқ осмон остидаги музейнинг ўзгинасидир.

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

Мутахассислар бундай ҳужумлар юк ташиш ва энергия ресурслари экспортига жиддий зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги бир нечта Фаластин қишлоғида содир бўлган ҳужумлар Исроилда ҳам сиёсий баҳсларга сабаб бўлди.

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ Меса Флоресни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Автомобиль болаларга озиқ-овқат ва ичимлик тарқатиш учун тўхташга тайёрланаётган пайтда ракета билан урилгани айтилди.

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ракета қурилмаси намойиши АҚШнинг Эрон ракета дастурини йўқ қилгани ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилди.

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Бу кўрсаткич 2013 йилда чиқарилган GTA V’нинг дастлабки уч кунлик 1 миллиард долларлик натижасидан қарийб тўрт баравар юқори.

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Klebsiella pneumoniae сабабли юзага келган қон инфекциялари 2019–2025 йилларда 72 фоизга ошди.

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

АҚШ демократлар Конгресс устидан назоратни қўлга киритишидан аввал Россия ва Украина ўртасида келишувга эришишга шошилмоқда.